Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти

Самарқанд қоғози – миллий бойликлар хотирасининг қадр-қиммати Самарқанд қоғози – миллий бойликлар хотирасининг қадр-қиммати Инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири – Буюк ипак йўли асрлар давомида тасаввурга сиғмас даражада инсоният тамаддунига кескин бурилиш ясади, мислсиз кашфиётларга сабабчи бўлди. У нафақат узоқ манзиллар ва элатларни бир-бирига яқинлаштирди, балки турли ғоя ва маданиятлар ўчоғи ва чорраҳасига айланди. Тарих зарварақларида ўчмас из қолдирди. Ушбу савдо йўлларида Хитой чинни ва шойиси ҳамда ҳинд зираворлари қанчалик шуҳрат қозонган бўлса, мозийнинг яқин минг йиллигига қадар Самарқанд қоғози ҳам Буюк ипак йўлида энг кўп харид қилинадиган ноёб товарга айланди.

Халқ амалий санъати Халқ амалий санъати Ўзбекистон маданияти, қадимий тарихи ва табиий манзаралари каби жуда бой ва хилма-хил. У турли ҳалқларнинг маданий анъаналарини қоришмаларини ўз ичига олади. Улар мусиқа, санъат, ҳунармандчилик, рақс ва миллий либосларда ўз ифодасини топган. Ўзбек халқининг анъаналарга бой маданияти кўп асрлар давомида ривожланиб, шарқона маданиятлардан ўзига хос ва ноёб хусусиятлари билан фарқ қилади.

Концерт заллари концерт сузсиз.jpg

Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри Ўзбекистонда тўйлар одамлар ҳаётининг бош ва марказий воқеаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқида "тўйларга етказсин", "ўзбекнинг боши тўйдан чиқмасин" деган қутлуқ ниятлар мавжуд. Авваллари бўлгани каби, бугун тўйлар аҳоли учун энг хуш кўриладиган ва юқори аҳамиятга эга тантанадир. Тўй маросимлари қадим урф-одатлар доирасида бугунги замонавий ижтимоий тенденциялар ва иқтисодий омилларни қамраб олган анъаналар муштараклигини ифода этади. Замонавий ўзбек жамиятида тўйлар миллий ва замонавий омиллар уйғунлигида ташкил этилади.

Ўзбекистон – сирли саҳролар ўлкаси Ўзбекистон – сирли саҳролар ўлкаси Қизилқум («Қизил қумли саҳро») – 30 млн. йил илгари вужудга келган жаҳоннинг энг ёш чўлларидан бири. Қизилқум саҳроси Амударё ва Сирдарё оралиғидаги улкан майдонни эгаллаган бўлиб, унинг умумий майдони 260 000 кв. км.ни ташкил этиб, Ўзбекистон худудининг катта қисмини ташкил этади. Геодезик шакли ва жиҳатларига кўра Қизилқум яримчўл бўлиб, у қисман унча катта бўлмаган қумтепалар ҳамда ўт-ўланлар билан қопланган бепоён даштлар,  тош-тепалар, шунингдек шағал ва оҳактошли бўз ерлардан иборат.

Наврўз Наврўз “Наврўз” сўзи сўзма-сўз “Янги кун” деб таржима қилинади.  Наврўз бу – табиат ва инсон  учун ҳам хақиқий баҳорий янгиланиш, баҳор фаслининг  бошланиши. Баҳорги тенг кунлик айнан шу куни кузатилади. Бугунги кунда бу баҳорий байрамни бутун дунё бўйлаб 300 млн. дан зиёдроқ киши  нишонлайди. Наврўз Ўзбекистоннинг энг қадимий ва муҳим байрамларидан бири деб ҳисобланиб, 21 март куни нишонланади. У табиатнинг уйғониши, янги ҳаётнинг бошланиши ва янги умидларнинг  ўйғонишиниг тимсоли.

Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037) Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037) Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино – Бухоро яқинидаги қадимий Афшона қишлоғида 980 йилда туғилган, 1037 йилда эса Ҳамадонда оламдан ўтган. Қисқартирилган номи Ибн Сино, лотинчадагиси – Авиценна серқирра таббиёт ходими, физик, файласуф, математик, астроном, кимёгар ва мусиқашунос. Бугунги кунда ҳам долбзарлигини йўқотмаган “Даволаш китоби” ва “Канун ат-тиб” каби мшҳур тиббиёт асарлари муаллифи. “Тиббиёт фани қонун-қоидалари” машҳур энциклопедияси кўп асрлар давомида тиббиёт бўйича қўлланма бўлиб, Рим, Юнон, Ҳиндистон ва Ўрта Осиё шифокорларининг тажрибаси ва нуқтаи назарини ўз ичига олган. Ибн Сино фан тарихидаги буюк шахслардандир. Ғарб дунёсида уни Исломий Шарқининг буюк алломаси деб ҳисоблашган.

Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар Турон аталмиш афсонавий замин марказида “Қуёш ўлкаси” дея ном олган эртакнамо ўлка бор. Бу диёр нафақат ўтмиш цивилизация бешиги, шунингдек сарҳадсиз саҳролар бағридаги қумтепалар остидаги сон-саноқсиз сирли қалъа ва манзилгоҳлари билан ҳам ном қозонган. Қалъа – бу ўтмишдан сарой, карвонсарой, соқчилик миноралари, “сукут” миноралари, аҳоли пунктлари, ибодатхоналар, шаҳарлар, қўрғонларнинг бугунга қадар етиб келган қолдиклари.

Истироҳат боғлари парк сузсиз.jpg

Никоҳ тўйи Никоҳ тўйи Ўзбекистонда 31 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 60 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шу сабабдан бўлса керак, ҳар қадамда тўй-томоша, оила қураётган ёшларнинг фотосессия жараёнларини кўриш мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат қонунчилиги 18 ёшдан кейин турмуш қуришга рухсат беради. Никоҳ ёшини сохталаштириш, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва кўп хотинлилик қонуний асосда таъқиқланган.


Страницы: Пред. 1 ... 5 6 7 8 9 10 След. Все