Германия ҳақида
Германия Федератив Республикаси
Давлат
1949 йилдан буён демократик, парламентар, федератив давлат.
Пойтахт
Берлин: 3,4 млн. аҳоли
Давлат байроғи
Давлат герби
Миллий байрам
3 октябр –Германия бирлашган кун
Расмий тили
Немис
Майдони
357.021 км2 ,
Аҳолиси
Германияда 82 млн. аҳоли (улардан 42 млн. – аёллар). Бу ерда 6,7 млн. хорижликлар истиқомат қиладилар (8,2% умумий аҳолидан).
Германия харитаси
Германия Европанинг марказида жойлашган бўлиб, 9 та давлат билан чегараланган: Франция, Швейцария, Австрия, Чехия, Польша, Дания, Голландия, Бельгия, Люксембург.
Германия президенти
Йоахим Гаук, 2012 йил 18 мартдан
Федераль канцлери
2005 йилдан Ангела Меркель
Давлат тузилиши
Германия
– федератив давлат бўлиб, 16 федераль ерлардан ташкил топган. Уларнинг ҳар бири ўзининг конституцияси, парламенти
ва ҳкуматига эга.
Давлат бошлигғи – федерал
президент. У махсус чақириладиган федерал
мажлис томонидан 5 йил муддатга сайланади ва яна фақат
бир марта сайланиши мумкин. Федерал мажлис бундестаг
раиси томонидан чақирилади ва у
бундестаг депутатлари ҳамда
ландтаглар (ер парламентлари) томонидан сайланган аъзолардан
иборат. Бундестаг аҳоли томонидан 4
йил муддатга сайланади. Бундесрат эса ер ҳукуматлари
ўз орасидан 4 йил муддатга тайинлайдиган вакиллардан
иборат. Ижроия ҳокимият федерал
канслер бошчилигидаги федерал ҳукумат қўлида.