Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037)

Ислом Шарқининг энг буюк қомусий алломаси

Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино – Бухоро яқинидаги қадимий Афшона қишлоғида 980 йилда туғилган, 1037 йилда эса Ҳамадонда оламдан ўтган. Қисқартирилган номи Ибн Сино, лотинчадагиси – Авиценна серқирра таббиёт ходими, физик, файласуф, математик, астроном, кимёгар ва мусиқашунос. Бугунги кунда ҳам долбзарлигини йўқотмаган “Даволаш китоби” ва “Канун ат-тиб” каби мшҳур тиббиёт асарлари муаллифи. “Тиббиёт фани қонун-қоидалари” машҳур энциклопедияси кўп асрлар давомида тиббиёт бўйича қўлланма бўлиб, Рим, Юнон, Ҳиндистон ва Ўрта Осиё шифокорларининг тажрибаси ва нуқтаи назарини ўз ичига олган. Ибн Сино фан тарихидаги буюк шахслардандир. Ғарб дунёсида уни Исломий Шарқининг буюк алломаси деб ҳисоблашган.

Асарлари

Ибн Синонинг “Қонун ат-Тибб” асари энг машҳур асарларидан бири. Ундан юнан, рим ва форс тиббиёт санъати намуналари ўрин олган. Китоб кўп қисмларга бўлинган. Улардан энг асосийлари 5 китоб: Умумий қарашлар (тиббиёт назарияси); Дориларнинг алифбо тартибидаги рўйхати; Махсус аъзоларга тегишли касалликлар (патология ва даволаш); Барча аъзолар бўйича тарқалувчи касалликлар (жарроҳлик ва умумий касалликлар); Дориларни тайёрлаш. “Тиб қонунлари”да парҳезнинг муҳимлиги, саломатликка табиий шароит ва атроф муҳитни таъсири ҳақида сўз юритилади. Кейинги ўринларда кўз анатомияси ва турли кўз касалликлари (катаракта каби) ҳамда сув ва тупроқ орқали тарқаладиган касалликлар ҳақида сўз боради. “Тиб Қонунлари”да 760 хилдаги дориворлар рўйхати ва уларнинг таъсир доираси ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Ибн Сино ҳис қилиш ва инсоннинг жисмоний ҳолати ўртасида боғлиқлик мавжудлигини, ҳамда мусиқани беморга ижобий таъсирини аниқлаган.

Ибн-Сино меросига эътибор

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида буюк мутафаккирнинг ҳаёти, ижоди ва фаолиятини тўла тадқиқ этиш, унинг асарларидаги эзгу ғояларни ёш авлод онгига сингдириш, уларни бой тарихимизга эҳтиром руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бухородаги Афшона қишлоғида афсонавий музей ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2000 йилда Ибн Сино жамоат фонди ташкил этилгани, улуғ бобомиз киндик қони тўкилган макон – Бухорода турли халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этилаётгани машҳур алломанинг ҳаёти, фаолияти, илмий меросини ўрганиш, унинг бизга номаълум бўлган асарларини излаб топиш ва тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.