Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Бугунги жамият

Ўзбекистонда гўзал хулқ-одоб қоидалари Ўзбекистонда гўзал хулқ-одоб қоидалари Ушбу мақолада сизни ўзбек жамиятидаги одатдаги турмуш тарзининг муҳим жиҳатлари билан яқиндан таништиришни мақсад қилдик. Ўзбек ҳамкасблар юртимизга келганингизда бу миллий урф-одатларни нозик жиқатларини албатта таништириб берадилар. Қуйидаги баъзи урф-одатлар ўзига хос юсак хусусиятга эга эканлиги, ўзбек халқининг ўзининг шахсий одоб-ахлоқ қоидалари тизими мавжудлигидан далолат.

Ўзбекистон – 130 дан зиёд миллатлар Ватани ва юзлаб халқлар Ўзбекистон – 130 дан зиёд миллатлар Ватани ва юзлаб халқлар Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва Буюк Ипак Йўлининг кесишиш жойи сифатида мўлжал олиш вазифасини ҳам ўтаган ва айнан шу боис бўлса керак Ўзбекистон бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларини бирлаштирган кўп миллатли давлат сифатида намуна бўлиб келмоқда ва бу миллат вакиллари бирдамлик билан яшаб келмоқдалар. Буюк ипак йўли орқали турли миллат вакиллари оқими йўйналиб, худуд этногенези ўзгариб борган.

Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри Ўзбекистонда тўйлар одамлар ҳаётининг бош ва марказий воқеаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқида "тўйларга етказсин", "ўзбекнинг боши тўйдан чиқмасин" деган қутлуқ ниятлар мавжуд. Авваллари бўлгани каби, бугун тўйлар аҳоли учун энг хуш кўриладиган ва юқори аҳамиятга эга тантанадир. Тўй маросимлари қадим урф-одатлар доирасида бугунги замонавий ижтимоий тенденциялар ва иқтисодий омилларни қамраб олган анъаналар муштараклигини ифода этади. Замонавий ўзбек жамиятида тўйлар миллий ва замонавий омиллар уйғунлигида ташкил этилади.

Никоҳ тўйи Никоҳ тўйи Ўзбекистонда 31 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 60 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шу сабабдан бўлса керак, ҳар қадамда тўй-томоша, оила қураётган ёшларнинг фотосессия жараёнларини кўриш мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат қонунчилиги 18 ёшдан кейин турмуш қуришга рухсат беради. Никоҳ ёшини сохталаштириш, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва кўп хотинлилик қонуний асосда таъқиқланган.

Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар Ўзбек ошхонаси шубҳасизки, ўзбек маданиятининг энг аҳамиятли ва таассуротли қисми. Ўзбек миллий таомлари ниҳоятда хилма-хил ва таркиби бой. Миллий ошхонада таомларни хушҳўр ва хуштаъм қилишда зиравор, туз ва бошқа фойдали зиравор маҳсулотлардан меъёрида фойдаланилади. Аччиқ, ёғли, нордон ёки ширин бўладими, барча таомларда ўрта меъёрида. Миллий овқатлар турлари йиллар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқларнинг биринчидан турфа диний-маданий жиҳатлари, иккинчидан иқтисодий, шунингдек табиий омиллар сабаб шаклланган.

Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин Иқлим ва табиат манзараси каби, ўзбек ошхонаси ҳам ғоятда хилма-хил: гоҳ гўштли ва етарлича калорияли, гоҳ фойдали ва соғлом, ҳатто сабзавот ҳамда кўкатларга бой вегетарианча турфа таомлар мавжуд. Қуйида Ўзбекистоннинг миллий одатий таомларининг баъзилари келтирилган.

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизими Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида: “Ҳар бир инсон юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга” деб ёзилган.
Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилингандан бошлаб, мамлакатда кенг қамровли соғлиқни сақлаш тизими ва юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимига катта эътибор қаратилди.  Соғлиқни сақлаш тизими давлат томонидан юқори даражадаги ислоҳотлар орқали такомиллаштирилиб борилмоқда ва тиббиёт соҳасини модернизация қилиш доирасида оқилона сиёсат юритилмоқда.

Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида Мамлакатни спорт ва спорт муваффақиятларичалик ҳеч нарса дунёга тез танита ва машҳур қила олмайди. Мазкур жумлаларни истисно қилмаган ҳолда, истиқлолнинг илк йилларидан жаҳон чемпионатларида, олимпиада ўйинларида барча спортчиларимиз қаторида имконияти чекланган спортчиларимиз ҳам муносиб қатнашиб келишмоқда. Шунингдек, “Ўзбек жанг санъати”, “Кураш” каби спорт турларининг ватани Ўзбекистон эканлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг тан олинмоқда.

Ўзбекистонда мактаб таълими Ўзбекистонда мактаб таълими Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41- моддасида ҳар бир кишининг таълим олиш ҳуқуқига эгалиги, давлат бепул умумий таълим беришга кафолат бериши, мактаб таълими давлат назоратида бўлиши айтиб ўтилган.
Таълим ҳамма учун мажбурий. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар мактаб таълимини ҳам ўз ичига олиб, 1997 йилда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га биноан босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда ўрта-махсус ва олий таълим Қуйидаги мақолада Ўзбекистонда ўрта-махсус ва оий таълим тизимларига қаратилаётган эътибор хусусида сўз боради. Ўзбекистон халқаро қабул қилинган стандартлар асосида касб-ҳура ва олий таълим тизимларини қурмоқда. Мамлакатда таълим пирамидаси 3 та муҳим элементдан ташкил топган: 1. Мактаб; 2. Коллеж ёки лицей; 3. Олий таълим.