Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамиятига оид қисқача МАЪЛУМОТ
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти 1998 йилнинг 27 ноябрида ташкил этилиб Ўзбекистон республикасининг адлия вазирлигида рўйхатдан ўтқазилган бўлиб унинг асосий вазифаси икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, Германияда Ўзбекистон Республикасини иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий муносабатларда ишончли хамкор сифатида таништириш, шунингдек демократик асослардаги мустақил давлат эканлигини намоён қилиш мақсадларига қаратилган, бундан ташқари жамият ўз низоми вазифаларига асосланиб фаолият юритади.
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти ўз-ўзини бошқарувчи нодавлат-нотижорат ташкилий тузилма бўлиб, Ўзбекистон –Германия халқлари ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Дўстлик жамияти Президент аппарати қошидаги Кенгашнинг (Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик, маданий – маърифий алоқлар кенгаши) аъзоси хисобланиб, Бонн шахридаги Немис – Ўзбек жамияти, Ўзбекистондаги Германия элчихонаси ва немис санъати –маданиятига маъсул бўлган бошқа қатор ташкилотлар билан узвий хамкорлик алоқаларини ривожлантириб келмоқда.
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти доимо илм-фан, маданият, саръат, маърифат ва тадбиркорлик сохасида хамкорларни излаб топишга ва шу орқали мамлакатда қулай инвеститцион муҳит яратишга интилади.
“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳақида МАЪЛУМОТ