Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Халқ амалий санъати

Ўзбекистон маданияти, қадимий тарихи ва табиий манзаралари каби жуда бой ва хилма-хил. У турли ҳалқларнинг маданий анъаналарини қоришмаларини ўз ичига олади. Улар мусиқа, санъат, ҳунармандчилик, рақс ва миллий либосларда ўз ифодасини топган. Ўзбек халқининг анъаналарга бой маданияти кўп асрлар давомида ривожланиб, шарқона маданиятлардан ўзига хос ва ноёб хусусиятлари билан фарқ қилади.



Фольклор – халқ оғзаки ижоди ва халқ мусиқаси бўлиб, умумий яшаш шароити ва манзилидан қатъий назар маданий мероснинг муҳим ва қадимий элементларидан ҳисобланади. Ўзбекларнинг мусиқий ижодкорлиги ўз ичига юқори даражадаги турли жанр ва кенг қўламли мавзуларни олганлиги сабабли беқиёс ҳисобланади.



Кулолчилик – азалдан кулолчилик иши одамларни энг ўзига хос ҳунари деб ҳисобланар эди. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистоннинг баъзи шаҳар ва қишлоқларида машҳур кулолчилик устахоналари ишламоқда




Гиламдўзлик – қадимий халқ гиламдўзлик анъаналари кўп авлодларнинг ихтирочилик уринишлар натижасида ривожланиб, ниҳоятда узоқ ва кенг илдизларга эга. Қишлоқ жойларида асосан аёллар томонидан уйда тўқилган гиламлар оддий, лекин мукаммал техникада ишлаб чиқилганлигини англатади, шу тариқа ранглар, шакллар, нозик нақш комбинациялари ва ижодий безакларни мукаммал ёрқинлигини намойиш этмоқдалар.



Ёғоч ўймакорлиги – ёғоч ўймакорлигининг шуҳрати Ўзбекистонда ҳеч қачон сусаймаган. Ўсимликларга оид нақш ва арабескалар, шунингдек “Мутлақ чексизлик” номли орнаментал техникаси орқали ҳар қандай юзани безаш анъанавий ёғоч ўймакорлик санъатининг энг машҳур туридир. Ўймакорликда кўпроқ чинор, тут, ёнғоқ, қайрағоч, олча ёки ўрикдан фойдаланилар эди.