Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Никоҳ тўйи

Ўзбекистонда 31 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 30 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шу сабабдан бўлса керак, ҳар қадамда тўй-томоша, оила қураётган ёшларнинг фотосессия жараёнларини кўриш мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат қонунчилиги 18 ёшдан кейин турмуш қуришга рухсат беради. Никоҳ ёшини сохталаштириш, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва кўп хотинлилик қонуний асосда таъқиқланган.


Совчилик – муҳим қадам

Никоҳ тўйи (фотиха). Бўлажак эр-хотинлик риштасига жуфтликнинг танишлар ёки қариндош-уруғ сабаб, кўпинча таълим муассасасида ёки иш туфайли бошланган танишув сабабчи бўлади. Аксарият ҳолатда турмуш қураётганлар айнан шу доиралар орқали танишадилар. Қадимда ўз ишининг усталари бўлган совчилар қиз томонга куёвнинг вакили билан бирга борган. Бугунги кунда эса бу ишни куёвнинг онаси ўзининг яқинлари билан биргаликда амалга оширади.

Тўй мисоли 7 пардали театр саҳнаси

Анъаналарга мувофиқ, тўй тадбири еттита ихтиёрий ҳамда мажбурий маросимлардан иборат. Тўйлар ҳам замон билан ҳисоблашиб, баъзи эски удумлар ўрнини замонавий урф-одатлар эгалламоқда. Биринчи қадам – «Учрашув» (ёшларнинг учрашиб, бир-бирини яқиндан билиши). Иккинчи қадам – «Нон синдириш» ёки «Оқ ўрар» дейилади. Бу ҳар иккала томон ота-оналари рози бўлгани ва икки ёш турмуш қуриши мумкин дегани. Учинчи қадам – «Фотиҳа тўйи» бўлиб, бунда икки томон (қуда-андалар) тўй ҳақида келишиб, тўй кунини белгиланади ва икки ёш унаштириладилар. Тўртинчи қадам –тадбирларнинг муҳим қисми – ёшлар ФҲДЁ (ЗАГС) бўлинмасидан расман, шунингдек исломий қоидаларга кўра никоҳдан ўтадилар. Уни тўйдан олдин ёки тўй жараёнида тантанали амалга оширса ҳам бўлади. Бешинчи қадам – тўй базми. Айтиш мумкинки, қувонч ва ҳаяжон, бахт уйғунлашган базм тантаналарнинг энг юқори чўққиси. Олтинчи қадам – «Келин салом»да келин қўни-қўшни, қариндош-уруқга таъзим билан ҳурмат бажо келтиради. Келин томон қудаларига совға-салом улашади. Тўйнинг кейинги кунида яна бир муҳим тадбири – «Юз кўрди» бўлиб ўтади, яъни келин фатасини олади ва ўзининг янги уйидаги оила аъзолари, куёвнинг қариндошлари билан танишади. Ниҳоят, еттинчи қадам – «Чаллари»(келиннинг ота-онасиникига таклиф). Тўйдан кейин учиннчи куни келиннинг ота-онаси куёв томон қариндошларини уйига меҳмондорчиликка таклиф қилади.