Об Узбекистане
Умумий маълумот
Ўзбекистон – Ўрта Осиёнинг марказий қисмидаги давлат. Пойтахти – Тошкент шаҳри. Давлат тили – Ўзбек тили. Майдони – 448, 900 км. Аҳоли сони (2013) – 30 183 400. Пул бирлиги – сўм.
Ўзбекистон Республикаси 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Жойлашиши: Афғонистондан шимол томонга, Марказий осиёда, қуруқлик билан ўралган.
Изоҳ: чегара орол Денгизи бўйлаб ўтади (орол Денгизининг 420 км. қирғоғи)
Чагарадошлар: Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,Туркманистон.
Қуруқликдаги чегаралар: умумий узунлиги - 6.221 км. Чегараларнинг узунлиги – Афғонистон билан - 137 км., Қозоғистон билан - 2.203 км., Қирқизистон билан - 1.099 км., Тожикистон билан - 1.161 км., Туркманистон билан - 1.621 км. Қирғоқ чегараси – 0 км (420 км. орол Денгизини ҳисобламаганда)
Байроқ ва герб
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон суверен демократик республика.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис мақоми
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколат муддати – беш йил.
Ҳукумат – Президентлик Республика.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев.
Миллий байрамлари
1992 йил 2 июлда Олий Мажлис қарорига биноан ушбу кунлар байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилинган:
-
1 Январ — “Янги Йил Байрами”
-
14 Январ — “Ватан Ҳимоячилари куни”
-
8 Март — “Халқаро Хотин-Қизлар куни”
-
21 Март — “Наврўз байрами”
-
9 Май — “Хотира ва Қадрлаш куни”
-
1 Сентябр — “Мустақиллик куни”
-
1 Октябр — “Ўқитувчи ва Мураббийлар куни”
-
8 Декабр— “Конституция куни”
-
Рамазон Ҳайит байрами
- Қурбон Ҳайит байрами
Фотогалерея
Registan, in Samarcand, Uzbekistan
Bukhara (Uzbekistan) : Panorama
Uzbekistan 2007 042 Kalta minor Khiva