Кириш сўзи
Бетакрор ва мафтункор
2016 йил Ўзбекистон учун жуда муҳим юбилей сана бўлади. Ушбу йилда ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллик тўйи кенг миқёсда нишонланишга тараддуд кўрилмоқда.
Шу муносабат билан Олий Мажлис қошидаги нодавлат- нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб -қувватлаш фонди танлов эълон қилади. Танлов мавзуси,”Жамият хаётининг турфа хил йўналишидаги ўзгаришлар ва мустақиллик йиллари ютуқларини ёритишда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг лойхалар и роли”. “Ўзбекистон -Германия “ дўстлик жамиятининг танловга тақдим этган ва якунда ғолиб бўлган лойхаси, ўз олдига аввало хорижий мамлакатлар ўқувчиларини Ўзбекистон ҳалқларининг бой маданий ва манавий мерослари билан янада кенгроқ таништириш, шу мақсадда интенет ва бошқа илғор коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.
Лойхадан мақсад: ушбу лойха ёрдамида биз хорижда Ватанимизга бўлган эътиборни ошириш, чунончи нафақат чет элларда балким ўз юртимизда ҳам мамлакатимизга оид билимлар ва маълумотлар мажмуасини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Дарҳақиқат шу орқали айниқса ёшларимиз илмларини сайқаллаш, улар онги ва шуурини Ватанга бўлган севги – садоқат ила тўлдиришга ҳам интиламиз.Шунинг билан бирга ўқувчиларимиз ва дўстларимизга Ватанимиз шонли тариҳи, шукуҳли бугуни ва нурли келажагини атрофлича ёритиб бериш, умуман Ўзбекистонмизга янгича назар билан боқишни тавсия этамиз.
Азизлар бу олдимизга қўйилган шарафли мақсаднинг қисқача таърифи бўлиб, иш жараёнимиз давомида лойха рукнлари ва унинг материалларига оид фикр- мулоҳаза, таклиф ва танқидларингизни кутиб қоламиз ва бундан хурсанд бўламиз. Шунинг билан Сизларни Ўзбекистон номли бетакрор ва мафтункор диёрга саёҳатга таклиф қиламиз.
Юқоридаги мақсадларимизга етишда лойҳа ўз ичига олган алоҳида бўлимлар пиллапоя вазифасини ўтайди. Бўлимларни саҳифанинг чап томонида.
Материаллар Олий Мажлис қошидаги нодавлат- нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб -қувватлаш фонди молиявий кўмагида чоп этилди.
“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти Ўзбекситон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига, «UZINFOCOM», «ALOQA PRINT», ўзбек ва немис экспертларига мазкур лойиҳани амалга оширишдаги кўмаклари учун миннатдорчилик билдиради.