Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Санъат ва маданият

Ўзбекистоннинг миллий байрам ва шодиёналари Ўзбекистоннинг миллий байрам ва шодиёналари Ҳар бир мамлакатнинг байрам ва шодиёналари ўзида мана шу халқнинг тарих мобайнида эришган ютуқлари ва босиб ўтган йўлини мужассам эттиради. Бугунги кунда Ўзбекистондаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар давлат, диний, касбий ва халқаро каби турларга бўлинади. Мазкур байрамлар ҳукумат томонидан дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

Халқ амалий санъати Халқ амалий санъати Ўзбекистон маданияти, қадимий тарихи ва табиий манзаралари каби жуда бой ва хилма-хил. У турли ҳалқларнинг маданий анъаналарини қоришмаларини ўз ичига олади. Улар мусиқа, санъат, ҳунармандчилик, рақс ва миллий либосларда ўз ифодасини топган. Ўзбек халқининг анъаналарга бой маданияти кўп асрлар давомида ривожланиб, шарқона маданиятлардан ўзига хос ва ноёб хусусиятлари билан фарқ қилади.

Наврўз Наврўз “Наврўз” сўзи сўзма-сўз “Янги кун” деб таржима қилинади.  Наврўз бу – табиат ва инсон  учун ҳам хақиқий баҳорий янгиланиш, баҳор фаслининг  бошланиши. Баҳорги тенг кунлик айнан шу куни кузатилади. Бугунги кунда бу баҳорий байрамни бутун дунё бўйлаб 300 млн. дан зиёдроқ киши  нишонлайди. Наврўз Ўзбекистоннинг энг қадимий ва муҳим байрамларидан бири деб ҳисобланиб, 21 март куни нишонланади. У табиатнинг уйғониши, янги ҳаётнинг бошланиши ва янги умидларнинг  ўйғонишиниг тимсоли.

Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар Аксарият халқ ўйинлари қадим ўтмишдаёқ турли халқлар ўртасидаги куч синашувлари, мусобақалар, байрамона сайр-томошалар, халқ сайиллари натижасида шаклланиб улгурган.
Натижада икки кўринишдаги халқ ўйинлари шаклланган: турли байрам тадбирлари мобайнида уюштириладиган оммавий ўйинлар ҳамда болалар ўйнайдиган оммабоп ўйинлар. Бу ўйинларни ёш, жинс, иштирокчилар сони, шунингдек йил фаслларидан келиб чиқиб ўйнаш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон – музейлар мамлакати Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир. Ўзбекистон музейлари 130 йиллик тарихга эга. Мамлакат миқёсида мунтазам фаолият юритаётган 1200 дан зиёд турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда. Музейлар маънан бойиб, мунтазам кенгайиб боради. Ушбу мақола сизга Ўзбекистон музейларига бирров назар солиш имконини беради.

Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда Ирина Алексеевна Щур – 1999-2006 йилларда “Видергебурт” Ўзбекистон немислари Республика маданият маркази раиси, ҳамда, иллюстрацияларга бой “Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда. Ўзбекистон немис рассомлари” китобининг муаллифи ва ношири. Биринчилардан бўлиб марказ фаолияти, 1990 йилдан бошлаб немис маданиятини тиклаш, уни оммалаштириш бўйича марказ тажрибасини умумлаштирган.  Келиб чиқиши немис бўлган Изольда Гартван, Павел Ган, Арнольд Ган, Георгий Брим каби катта авлод рассомлари ҳамда бугунги ёш авлод вакиллари XIX ва XX аср Ўзбекистон санъати тарихидан бир нечта истеъдодли авлод рассомларини етиштириб чиқарган истеъдодли педагог, ўз ишининг тенгсиз ва унутилмас усталари сифатида ўрин эгаллаган.