Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Наврўз

«Наврўз» сўзи нимани англатади?

“Наврўз” сўзи сўзма-сўз “Янги кун” деб таржима қилинади. Наврўз бу – табиат ва инсон учун ҳам хақиқий баҳорий янгиланиш, баҳор фаслининг бошланиши. Баҳорги тенг кунлик айнан шу куни кузатилади. Бугунги кунда бу баҳорий байрамни бутун дунё бўйлаб 300 млн. дан зиёдроқ киши нишонлайди. Наврўз Ўзбекистоннинг энг қадимий ва муҳим байрамларидан бири деб ҳисобланиб, 21 март куни нишонланади. У табиатнинг уйғониши, янги ҳаётнинг бошланиши ва янги умидларнинг ўйғонишиниг тимсоли. Наврўз – бу мурувват ва раҳмдиллилик байрамидир. 2009 йилда Наврўз ЮНЕСКОнинг инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Кейинчалик 2010 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Наврўз байрами халқаро байрам деб эълон қилинган ва кўпгина давлатларда 21 март куни нишонланади.

Сумалак – Наврўз таоми

  Фақатгина Наврўзда тайёрланадиган алоҳида таомлар бор, бурлардан бири “сумалак”. Кўп анъаналар ва урф-одатлар зардуштийлар маданияти ва динидан олинган, сумалак ҳам бундан истисно эмас. Хатто ҳозирги кунда ҳам сумалакни ёмғир чақириш учун қилинади ва уни қилиб бўлгандан кейин албатта ёмғир ёғиши керак деган ривоят мавжуд. Сумалак жамоа иштирокида байрам арафасида ёки Наврўз куни, ундан кейин кўпчилик бўлиб тайёрланади. Ундирилган буғдойдан олинган шира кучли оловда 23 соат давомида қайнатилади. Ушбу жараён нафақат катталарга, хаттоки болаларга ҳам ёқадиган ашула, рақс ва ўйинлар билан кузатилади. Қувончли ва қувноқ жараён кечаси билан амалга оширилади. Жараён иштирокчилари учун дастурхон ёзилади ва турли таомлар ҳамда олдиндан тайёрланган пишириқлар тортилади. Ушбу байрам нафақат мазали таомлар, балким қизиқарли ўйинлар ва спорт мусобақалари билан кутиб олинади. Барча ўйин-кулгулар байрамга янада мароқли тус беради