Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти
Ўзбекистонда гўзал хулқ-одоб қоидалари Ушбу мақолада сизни ўзбек жамиятидаги одатдаги турмуш тарзининг муҳим жиҳатлари билан яқиндан таништиришни мақсад қилдик. Ўзбек ҳамкасблар юртимизга келганингизда бу миллий урф-одатларни нозик жиқатларини албатта таништириб берадилар. Қуйидаги баъзи урф-одатлар ўзига хос юсак хусусиятга эга эканлиги, ўзбек халқининг ўзининг шахсий одоб-ахлоқ қоидалари тизими мавжудлигидан далолат.
Ўзбекистон – сайёҳлик ўлкаси Ўзбекистонга хуш келибсиз! Ўзбекистон – тинчлик ва хурсандчилик гўшасидир, унда буюк ўтмиш ҳозирги кунларнинг латофати билан туташади. Мамлакат Буюк ипак йўли чорраҳаси ва миллион йиллик бой тарихга эга афсонавий Турон заминининг марказида жойлашган. Ўзбекистон – такрорланмас маданий бойлик, анъанавий ҳунармандчилик, меҳмондўст халқ, жозибадор урф-одатлар ва хилма-хил таомларга бой мустақил суверен давлатдир.
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973-1048)
Ибн Сино ва Ал-Хоразмий билан бир қаторда турувчи мусулмон Шарқи “Уйғониш даври”нинг энг машҳур намояндаси. У география, математика, астрономия, минералогия, геодезия, фалсафа каби бир қатор фанларга оид кўплаб фундаментал асар, трактат ва қўлланмалар яратган.
Ўз даврида биринчи бўлиб Ернинг шар шаклидалигини ва у қуёш атрофида айланиши ғоясини илгари сурган, кейинроқ Ер радиусини (тахминан 6000 км) ўлчаган. Дунёга машҳур Марказий Осиёлик тўрт қомусий олимдан бири – Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 973 йил Кат шаҳрида (Хоразмнинг ўша даврдаги пойтахти, ҳозирги Ўзбекистондаги Хивага яқин ерда жойлашган) дунёга келди.
Ўзбекистоннинг миллий байрам ва шодиёналари Ҳар бир мамлакатнинг байрам ва шодиёналари ўзида мана шу халқнинг тарих мобайнида эришган ютуқлари ва босиб ўтган йўлини мужассам эттиради. Бугунги кунда Ўзбекистондаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар давлат, диний, касбий ва халқаро каби турларга бўлинади. Мазкур байрамлар ҳукумат томонидан дам олиш куни сифатида эълон қилинган.
Мафтункор ва бетакрор Ўзбекистонга саёҳат Марказий Осиё дурдонаси бўлмиш, Ўзбекистон минтақанинг марказида жойлашган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон давлатлари билан чегарадош. Кўп асрлар давомида бу заминда Буюк Ипак йўли ўтган. Ўзбекистон бугунги кундаги янги шарт – шароитларда Евроосиёнинг шимоли ва жанубидаги халқлар ҳамда давлатларни бир-бирига боғловчи қайта тикланаётган, катта йўлнинг асосий бўғинига айланмоқда.
Ўзбекистон – 130 дан зиёд миллатлар Ватани ва юзлаб халқлар Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва Буюк Ипак Йўлининг кесишиш жойи сифатида мўлжал олиш вазифасини ҳам ўтаган ва айнан шу боис бўлса керак Ўзбекистон бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларини бирлаштирган кўп миллатли давлат сифатида намуна бўлиб келмоқда ва бу миллат вакиллари бирдамлик билан яшаб келмоқдалар. Буюк ипак йўли орқали турли миллат вакиллари оқими йўйналиб, худуд этногенези ўзгариб борган.
Ўзбекистон - Помир ва Тянь-Шан туташган осмонўпар тоғлар макони
Мамлакат ҳудудининг 11 фоизи тоғлар билан ўралганлигига қарамасдан, тоғли ҳудудларнинг табиати жуда ранг-баранг. Алпинистлар забт этиши учун доимий қор билан қопланган 4000 метр ва ўрта баландликдаги тоғлар ёки тепакликлари кўп бўлган ландшафтлар мавжуд.
Тянь-Шан, Помир ва Олой улкан тоғ тизмаларининг фақатгина кичик бир қисми Ўзбекистон ҳудудига кириб кетади ва уларнинг тармоқлари қўшни мамлакатлар билан табиий чегараларни белгилайди.
Ал-Хоразмий Абу Абдулла Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) Аббосийлар халифалиги даврида Боғдодда машҳур Дорул-Хикманинг донғи кетган вакилларидан бўлган. Унинг илмий мероси шарофати туфайли у қарийб бир асрнинг 787 йилдан то 850 йилларгача машҳур математеки ҳисобланган. Унинг исми Хваризем деган жойда туғилганига ишора бўлиб, у жой ҳозирги Ўзбекистоннинг Орол денгизиниг жануброғида жойлашган.