Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин

Иқлим ва табиат манзараси каби, ўзбек ошхонаси ҳам ғоятда хилма-хил: гоҳ гўштли ва етарлича калорияли, гоҳ фойдали ва соғлом, ҳатто сабзавот ҳамда кўкатларга бой вегетарианча турфа таомлар мавжуд. Қуйида Ўзбекистоннинг миллий одатий таомларининг баъзилари келтирилган.



Оммабоп севимли шўрвалар

Ўзбек ошхонасида миллий шўрваларнинг ўрни жуда юқори. Ушбу овқат таркиби ёки сергўшт ва қуюқ қайнатма, ёки сабзавотли (сабзавотсиз), гўшт, кўкат ва донли маҳсулотлардан тайёрланган тиниқ сувли қайнатма кўринишида бўлади. Айниқса, ширадор гўшт (суякли бўлгани мақсадга мувофиқ), бир жуфт сабзи, картошка ва пиёз солиб тайёрланган шўрва мамлакатда кенг тарқалган шўрва тури ҳисобланади. Қайнатма эса навбатдаги оммабоп шўрва туридир. Тиниқ кўринишдаги қайнатма шўрвани тайёрлаш бирмунча тажрибани талаб қилади. Қайнатма суюқ бўлганлиги учун фойдали ҳисобланади. Мастава - ўзбекларнинг кундалик таомномасини тасаввур қилиш имконсиз бўлган яна бир суюқ овқат тури. Мастава тайёрлаш учун кўп гўшт талаб қилинмайди (ҳатто гўштсиз ҳам), ўсимлик ёғи, бошпиёз, картошка, помидор, сабзи ва гуручнинг ўзидан хушхўр қилиб пишириш мумкин. Мастава дастурхонга тортилгач, истеъмол қилишдан аввал унга бир қошиқ қатиқ ҳамда бир оз майдаланган мурч аралаштирилса, шўрва янада хуштаъм бўлади. Мошхўрда эса тайёрланиш жараёни ва таркиби билан қисман маставага ўхшаб кетадиган яна бир суюқ овқат тури. Фақатгина унга мастава масаллиқлари билан бирга мош ҳам қўшилади. Тайёр мошхўрдага қатиқ ҳамда мурч аралаштириб ичилса, янада мазали бўлади.

Асосий таом – палов!

Палов, ош, паловхонтўра – Ўзбек миллий ошхонасининг бош таоми бўлиб келган, бугун ҳам шундай ва шундай бўлиб қолади. Палов одатда қўй гўшти, гуруч ва кўп миқдордаги сабзи, пиёз ва зираворлар қўшиб тайёрланади. Ҳар бир зираворнинг ўз ўрни ва рамзий маъноси бор. Ўзбекистонда палов тайёрлашнинг 200 дан ортиқ рецепти бор. Ўтмишдан қолган анъаналарга мувофиқ, паловни 3-4 киши жамоа бўлиб ягона идишда (лаганда) қўлда тановул қилинади.