Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизими

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида: “Ҳар бир инсон юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга” деб ёзилган.

Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилингандан бошлаб, мамлакатда кенг қамровли соғлиқни сақлаш тизими ва юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимига катта эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш тизими давлат томонидан юқори даражадаги ислоҳотлар орқали такомиллаштирилиб борилмоқда ва тиббиёт соҳасини модернизация қилиш доирасида оқилона сиёсат юритилмоқда.

Аҳоли учун умумий тиббий ёрдам олдингидек бепул. Фуқаролар соғлиги ҳақидаги ғамҳўрлик тиббий муассасаларнинг доимий назоратида туради. Шаҳарларда поликлиникалар, қишлоқ жойларида эса турар жойи бўйича тиббиёт пунктлари доимий равишда аҳоли диагностикасини амалга ошириб борадилар. Одатда фуқаролар ўз турар жойига кўра клиникаларга мурожаат қилишади. Шифокорлар уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликнинг тахминий аломатлари аниқланганда, шифохона ёки диагностик марказларига йўлланма берадилар. Тиббий кўрик натижасига кўра касал деб топилган шахс ёки шифохонада ёки уй шароитида керакли муолажаларни олади.

Давлат дастурлари

Соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ва кенг қамровли ислоҳот қилиниши ҳамда модернизациялаштирилиши давлат томонидан назорат қилиниб борилади. Шу ўринда, “Соғлом она ва соғлом бола” йили давлат дастури доирасида туғруқхоналарни модернизация қилиш, оналикни қўллаб қувватлаш, ёш оналар ва болаларга ижтимоий кўмакни рағбатлантириш, янги туғилган чақалокларни доимий равишда назорат қилиш, керакли эмлаш ишларини олиб бориш, ҳомиладор аёлларни доимий равишда кузатиш, ёшлар орасида турмуш қуриш борасида маърифий ишларни йўлга қўйиш, болалар ва оналар ўлимининг олдини олиш ва бошқа йўналишлардаги ишлар мақсад қилиб қўйилган.

“Соғлом она ва соғлом бола йили”нинг ўзидаёқ давлат томонидан 100 дан ортиқ лойиҳаларга 7 миллиард сўм (197 млн АҚШ доллари) ажратилди. Ушбу лойиҳалар оналар ва болаларнинг соғлигини ҳимоя қилиш учун йўналтирилган бўлиб, юқорида таъкидланган лойиҳалар нафақат ушбу йил доирасида, балки узоқ муддатли ва белгилаб олинган мақсадларга муваффақиятли эришиш учун хизмат қилади. “Соғлом она ва соғлом бола йили” соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг мантиқий давомидир. Бундан олдин “Оила йили” (1998), “Соғлом авлод йили” (2000), “Оналар ва болалар йили” (2001), “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”(2006), “Кексаларни эъзозлаш йили” (2015) каби давлат дастурлари ҳам амалга оширилган эди.