Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистонда мактаб таълими

Кадрлар тайёрлашнинг миллий тизими

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41- моддасида ҳар бир кишининг таълим олиш ҳуқуқига эгалиги, давлат бепул умумий таълим беришга кафолат бериши, мактаб таълими давлат назоратида бўлиши айтиб ўтилган.

Таълим ҳамма учун мажбурий. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар мактаб таълимини ҳам ўз ичига олиб, 1997 йилда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га биноан босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда. Ушбу дастур 2 давомий таълим босқичидан иборат бўлиб, 12 йил давом этади ва унинг 2 босқичи ҳам мажбурий ҳисобланади.

Мустақиллик қўлга киритилганидан кейинги мактаб тизими

90 йиллар ўрталаридан мактаб таълимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим олиш муддати 11 йилдан 9 йилга қисқартирилди, ўз навбатида эса 3 йиллик коллеж ёки лицейда таълимни давом эттириш мажбурий деб белгиланди (9+3). Ушбу амалга оширилган ишлар ўсиб келаётган ёш авлод учун улкан имкониятлар яратади, ва барчани ўз ичига қамраб олади.


Мактабларнинг хилма-хиллиги

Мамлакатнинг миллий хилма-хиллиги мактаблардаги дарс жараёнининг турли тилларда амалга оширилишида ҳам намоён бўлади. Мактаблар ўз жойлашган ҳудудларининг этник хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўша жойда истиқомат қиладиган кишилар миллатига асосан машғулотлар ўша тилда олиб борилади.

Давлатимиз ҳам болаларнинг баркамол инсон сифатида ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратмоқда. Шунинг учун ҳам баъзи мактабларда санъатга, спортга ва бошқа соҳаларга ҳам эътибор қаратилади. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган турли лойиҳа ва алмашинув дастурлари ташкил қилиб келинади. Болаларни мактабга ёзиш мобайнида, ижтимоий кам таъминланган аҳоли фарзандлари, шунингдек имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши учун ҳам зарур имкониятлар кўрилади.