Диний объектлар

Соборнинг қурилиши 1877 йилда бошланган ва 1878 йилда фойдаланишга топширилган. 2014 йилда соборга қўшимча Луқо храми қуриб кенгайтирилган.
Манзил: Миробод тум., Авлиёота кўч., 91 уй.
Транспорт: автобус: 2, 12, 80, 81, 127
Тел.: (99871) 255-81-05, 254-36-45
1892 йилда Готика услубида қурилган. Меъмори А.Л.Бенуа. Ибодатлар немис ва рус тилларида олиб борилади.
Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Содиқ Азимов кўч., 37 уй.
Транспорт: автобус: 44, 72, 98, 148
Тел.: (99871) 233-82-46
Рим-католик черкови (костёл) – меъморий ёдгорлик. 1912 йилда Рим-католик жамоалари раҳбарияти томонидан ибодатхона қурилиши бошланган бўлса-да, лекин у тугулланмай тўхтаб қолган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг у қайта тикланди ва 2000 йилнинг 22 октябридан расман иш бошлади.
Манзил: Яшнобод тум., Махтумқули кўч., 80/1 уй.
Транспорт: автобус: 44, 72, 98, 148
Тел.: (99871) 233-82-46
Шайхнинг отаси Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий Боғдоднинг катта мутасаввифларидан бўлган. Суҳравардия тариқатига асос солган.
Транспорт: автобус: 146, 46, 53
Шайх Зайниддинбобо мақбараси XIII-XIV асрда барпо этилган меъморий ёдгорлик. Археологик текширувларга кўра ёдгорлик ёнида XII-XIII асрларга оид чиллахона бор.
Транспорт: автобус: 146, 46, 53
Кўкалдош мадрасаси XVI аср 60 йиллар меъморий ёдгорлиги. Дарвешхон даврида Бухоро хонлигининг нуфузли амирларидан Қулбобо Кўкалдош томонидан қурдирилган.
Манзил: Чорсу майд., Навоий кўч., 46 уй.
Транспорт: автобус: 46, 17, 100Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди – XV аср меъморий ёдгорлиги. Хожа Аҳрор қурдирган, шаҳарнинг бош жоме масжиди бўлган.
Транспорт: автобус: 46, 17, 100, 115
2014 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. Бир пайтнинг ўзида 3 мингдан зиёд кишини сиғдира олади. Минораларининг баландлиги 38 метр.
Манзил: Минор берк кўчаси, 1-уй.
Транспорт: автобус: 29
Тел.: +998 71 235 17 33
Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси XV-XIX асрларга оид меъморий ёдгорлик. Мазкур ёдгорлик XV асрга оид кўҳна мақбара пойдевори устига XVIII-XIX асрларда қурилан. Ўтмишда мажмуа Тошкент аҳолисининг зиёратгоҳ қадамжоларидан бири бўлган. Турли байрамларда бу ер сайилгоҳга айланган.
Қалдирғочбий мақбараси, Ҳазрати Амир мақбараси меъморий ёдгорлик (XV аср 1-ярми). Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибида.
Юнусхон мақбараси, Тошкент ҳукмдори Юнусхонга (1416-1487) бағишлаб қурилган мақбара. У Ўрта Осиёдаги XV-XVI асрларга оид суфийларга хос энг нодир мақбара-хонақоҳлардан, деб ҳисобланади. Ривоятларга кўра, бу мақбара Юнусхоннинг ўғли Аҳмад Олачахон томонидан қурдирилган.
Манзил: А.Қодирий кўч.
Транспорт: автобус: 44, 46, 91, 115, 17, 25, 53Барқонхон мадрасаси. Ҳазрати имом мажмуасидаги меъморий ёдгорлик. Ўтмишда Тошкентнинг энг гўзал обидаларидан бири бўлган. XV-XVI асрларда қурилган иморатлардан таркиб топган. Мазкур бинода 2007 йилгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган. Барқонхон (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулҳайрхоннинг невараси, Тошкент хони Суюнчихўжахоннинг кичик ўғли.
Тилла Шайх масжиди. Охирги маротаба масжид 1902 йили қайта қурилган. Асл исми Азимбой бўлган Тилла Шайх ота 1855 йили Тошкентда дунёга келган.
“Мўйи муборак” мадрасаси 1857 йилда қурилган меъморий ёдгорлик. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан бунёд этилган. Мадрасининг айрим қисмлари Тиллашайх масжиди ҳовлисида жойлашган.
Қаффол Шоший мақбараси (1541-42) меъморий ёдгорлиги. Ҳазрати Имом (қисқача Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 грамм келадиган кичкина қулф-калит ясагани учун “Қаффол” (“Қулуфчи”) лақаби берилган. Мақбара Тошкент ҳокими Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон)нинг сарой меъмори Ғулом Ҳусайн томонидан қурилган.
Манзил: Зарқайнар кўч., 103
Транспорт: автобус: 43, 42, 109, 111
1850 йилда Абулқосим эшон ўз маблағига қурдирганлиги сабабли шундай номланади. Бу ерда Абдулла Қодирий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Ғулом Зафарий ва Абдурауф Фитрат маълум вақт таҳсил олганлар.
Транспорт: автобус: 111, 132, 56, 84
7 октябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига «Ислом ота» деб номланган масжид очилди. Мазкур муборак масканга кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, Ўзбекистон халқи учун суюкли ва фидоий инсон, таниқли давлат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираларини қадрлаш мақсадида «Ислом ота» номи берилган.
Транспорт: автобус: 12, 26, 37, 81
Манзил: пр. 2. Миробод, 15
Транспорт: автобус: 81


Ўзбекистонда 2001 йилдан буён будда ибодатхонаси фаолият юритади. Ибодатхонанинг асосчиси Жанубий Кореялик роҳиб Янг Ки Хун бўлиб, у Ўзбекситонда 30 йилга яқин истиқомат қилган. Ибодатхона Дзен анъаналари асосида қурилган бўлиб, у ерда Будда ҳайкали ва икки бодҳисатва бор. Ибодатхонада корейс буддавийлик тақвимига мувофиқ турли байрамлар ўтказилади.
Манзил: Васит Вохидов кўч., 112
Транспорт: автобус: 57
Тел.: (99871) 256 22 06