Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон – сайёҳлик ўлкаси

Буюк Ипак Йўли – маданиятлар кесишган нуқта

Ўзбекистонга хуш келибсиз! Ўзбекистон – тинчлик ва хурсандчилик гўшасидир, унда буюк ўтмиш ҳозирги кунларнинг латофати билан туташади. Мамлакат Буюк ипак йўли чорраҳаси ва миллион йиллик бой тарихга эга афсонавий Турон заминининг марказида жойлашган. Ўзбекистон – такрорланмас маданий бойлик, анъанавий ҳунармандчилик, меҳмондўст халқ, жозибадор урф-одатлар ва хилма-хил таомларга бой мустақил суверен давлатдир. Сўнгги икки ўн йилликда туризм бошқа халқ хўжалиги соҳаларига қараганда сезиларли равишда тезроқ ривожланди, ушбу соҳадаги хизматларга бўлган талаб ва таклиф ҳам доимо ошиб бормоқда. Шубҳасиз, Ўзбекистон жуда улкан туристик салоҳиятга эга. Йилдан йилга ҳар жабҳада ички ва ташқи туристлар оқимида, туристик идоралар, даромадли экотуризм, даволаш ёки экстремал туризм соҳаларида ҳам юксак даражадаги ўсиш жараёни кузатилмоқда.

Ўзбекистонда сайёҳликнинг жадал ривожланиши

Авваллари туризм соҳасида фақатгина давлат томонидан эътибор берилган бўлса, ҳозирги кунга келиб бу соҳа кичик хусусий корхоналар фаолияти ва шахсий хизматларга боғлиқ бўлиб қолди. Аввалги “Интурист” туристик идоралари ўрнига ҳозирда 300 дан ортиқ туристик агентликлари хизмат кўрсатади. Ҳозирги кунда мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ кичик хусусий меҳмонхоналар, замонавий бизнес-меҳмонхоналар фаолият кўрсатади.Туристик корхоналар доимий равишда малака оширишга, ўз хизматларини халқаро стандартларга ўз вақтида мослаб боришга ва уларни ташқи туризмга эътибор қаратган ҳолда экспорт қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ички туристик бозор йилдан йилга янги ва қизиқарли йўлланмалар эвазига бойимоқда: туризмнинг географик сарҳадларининг кенгайиши ва саёҳатларнинг хилма-хиллигининг бойиши; саломатлик, хизмат, таълим, гуруҳ, болалар ва ёшлар, шопинг ва диний каби туризмнинг янги турлари фаолиятини ташқи туризмда кўришимиз мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари кўплаб мамлакатларга визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга бўлса, керакли визалар орқали бутун дунё бўйлаб саёҳат қилишлари мумкин.