Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистоннинг миллий байрам ва шодиёналари

Ҳар бир мамлакатнинг байрам ва шодиёналари ўзида мана шу халқнинг тарих мобайнида эришган ютуқлари ва босиб ўтган йўлини мужассам эттиради. Бугунги кунда Ўзбекистондаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар давлат, диний, касбий ва халқаро каби турларга бўлинади. Мазкур байрамлар ҳукумат томонидан дам олиш куни сифатида эълон қилинган.



1 ЯнварьЯнги йил. Янги йил байрами Юлий календарига асосан
1-январ куни нишонланади.

14 ЯнварьВатан ҳимоячилари куни. Ўзбекистон қуролли кучлар байрами ғурур ва ифтихор билан ўтадиган ва кенг нишонланадиган байрам.

8 МартХалқаро хотин-қизлар куни. Назокат, нафосат, гўзаллик, севги байрами ҳисобланган Халқаро хотин-қизлар куни ҳам Ўзбекистонда оммавий тарзда нишонланадиган байрам ҳисобланади.

21 МартНаврўз байрами. Мазкур байрам минтақада уч минг йилдан буён шарқ йилномасига мувофиқ янги йилнинг кириб келиши сифатида нишонланиб келинмоқда.

9 майХотира ва қадрлаш куни. Шу куни қариялар ҳолидан хабар олинади, қабристонга борилиб, у ерлар обод қилинади, ўтганларнинг ёрқин хотираси эсга олинади.

1 сентябрьЎзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Ўзбекистоннинг расмий миллий байрами. Ўзбекистон Республикасининг Мутақиллик куни 1991 йилнинг 31 августида эълон қилинган ва ҳар йили
1 сентябрь куни нишонланади.

1 октябрьУстоз ва мураббийлар куни. Ўқувчилар ўзларининг устоз ва мураббийларини байрам билан табриклайдилар ва бу байрам таълим муассасаларида мамлакат миқёсида нишонланади.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун. Шак-шубҳасизки, мазкур кун Ўзбекистонни суверен ва демократик давлат бўлиб шаклланиши, ривожланишида муҳим ўрин тутган кун ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декбарда қабул қилинган. Шунинг учун ҳам ҳар йили ушбу кун алоҳида байрам сифатида нишонланади.

Шунингдек, “Ийд ал- Фитр” ва “Қурбон Ҳайит” каби диний байрамлар ҳам бўлиб, уларнинг саналари ҳар йили ҳар хил вақтга тўғри келади. Мазкур байрамлар бутун ислом оламида оммавий тарзда нишонланади. Бу байрамлар Ислом оламида кенг нишонланади.