Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда

Ўзбекистондаги немис рассомлари

Ирина Алексеевна Щур – 1999-2006 йилларда “Видергебурт” Ўзбекистон немислари Республика маданият маркази раиси, ҳамда, иллюстрацияларга бой “Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда. Ўзбекистон немис рассомлари” китобининг муаллифи ва ношири. Биринчилардан бўлиб марказ фаолияти, 1990 йилдан бошлаб немис маданиятини тиклаш, уни оммалаштириш бўйича марказ тажрибасини умумлаштирган. Келиб чиқиши немис бўлган Изольда Гартван, Павел Ган, Арнольд Ган, Георгий Брим каби катта авлод рассомлари ҳамда бугунги ёш авлод вакиллари XIX ва XX аср Ўзбекистон санъати тарихидан бир нечта истеъдодли авлод рассомларини етиштириб чиқарган истеъдодли педагог, ўз ишининг тенгсиз ва унутилмас усталари сифатида ўрин эгаллаган.

Эътиборингизга уларнинг баъзилари тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Ган Виктор Павлович

1947 йилнинг 9 январида Тошкентда, таниқли немис рассоми, Константин Коровин, Апполинария Васнецова, Леонид Пастернак каби донғи кетган рассомлар шогирди бўлмиш Павл Викторович Ган оиласида таваллуд топган. Ган Виктор Павлович рассом-монументалист, рассом, витражист сифатида ном қозонган. У 1966 йилда Беньков номидаги Республика рассомчилик билим юртини Б.И. Токмин раҳбарлиги остида тамомлаган. Ган Виктор Павлович Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси, Ўзбекистон Рассомлари академияси аъзоси, монументал ишлар устаси. У ҳозирги Тошкент давлат консерваториясидаги 300 кв.м. ҳажмдаги ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси музейидаги керамик паннолар, Оренбургдаги Маданият саройининг витражи, шунингдек бошқа санъат асарларини бунёд этган. У фаолияти давомида кўп ишларни укаси А.П. Ган билан ҳамкорликда яратган. Жумладан, Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекати, Урганчдаги дарама театри ва қатор бошқа ишларни ушбу ҳамкорлик натижаси дейиш мумкин.

Шпады Альвина Андреевна

1935 йилда Туркманистонда туғилган. А.Шпады рассомчилик бўйича дастлабки таълимни Ашхободдаги Ш.Руставели номидаги рассомчилик билим юртида олган. Рассом 1960 йилда Қорақалпоғистон Республикасига келади ва Игорь Витальевич Савицкий билан танишиб қолади. 1970 йиллардан А.Шпады рассомчилик билан жиддий шуғуллана бошлайди. 2005 йилда рассомнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан И.В. Савицкий номидаги Давлат санъат музейида “Санъатдаги ҳаёт” номли шахсий ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтади.