Жамият ҳақида
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти 1998 йилнинг 27 ноябрида ташкил этилиб Ўзбекистон республикасининг адлия вазирлигида рўйхатдан ўтқазилган бўлиб унинг асосий вазифаси икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, Германияда Ўзбекистон Республикасини иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий муносабатларда ишончли хамкор сифатида таништириш, шунингдек демократик асослардаги мустақил давлат эканлигини намоён қилиш мақсадларига қаратилган, бундан ташқари жамият ўз низоми вазифаларига асосланиб фаолият юритади.
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти ўз-ўзини бошқарувчи нодавлат-нотижорат ташкилий тузилма бўлиб, Ўзбекистон –Германия халқлари ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Дўстлик жамияти Президент аппарати қошидаги Кенгашнинг (Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик, маданий – маърифий алоқлар кенгаши) аъзоси хисобланиб, Бонн шахридаги Немис – Ўзбек жамияти, Ўзбекистондаги Германия элчихонаси ва немис санъати –маданиятига маъсул бўлган бошқа қатор ташкилотлар билан узвий хамкорлик алоқаларини ривожлантириб келмоқда.
«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти доимо илм-фан, маданият, саръат, маърифат ва тадбиркорлик сохасида хамкорларни излаб топишга ва шу орқали мамлакатда қулай инвеститцион муҳит яратишга интилади.
Германия хақида батафсил
Germania-online.ru
Германия биринчи қўлданоқ – тез, қулай ва қизиқарли
Germania-online.ru web – сахифаси Германия хақида рус тилида тўлиқ ва атрофлича маълумотларни жамлаган.
www.tatsachen-ueber-deutschland.de
Германия ташқи ишлар вазирлигининиг информацион портали – Ольония тўғрисида нимани билиш керак ва шарт бўлган барча нарсаларни 8 тилда тақдим этади.
Германия Федератив Республикасининг расмий информатив портали. Немис жамиятининг барча жабҳаларига кўплаб тилларда назар солиш имконини таклиф этади.
Ушбу веб –сахифа Гёте институтининг дунё бўйлаб ўтқазаётган таъдбирлари, тил ўрганиш курслари ва жамиятнинг маданий – маърифий хаёти хақида хам батафсил маълумотларни турли тилларда тақдим этиб қолади.
Халқаро маданий алоқалар институти доимий маданият ва санъат алмашинув дастурлари хақида маълумотларни жамлаган.
Олмон академик алмашинувлар хизмати (DAAD) талабалар ва олимларнинг халқаро тажриба алмашинув ва стипендия дастурларини турли тилларда ёритиб боради.
Германия марказий туризм бюросининг юқоридаги веб-сахифаси (DZT), Германия саёйоҳлик манзили сифатидаги имкониятларини ёритиб беради.
«de – Magazin Deutschland» журналининг веб сахифаси, асосий ва долзарб мавзулар. Журналистлар учун махсус Media-Corner дунёнинг 10 хил тилларида.
vitamin de ушбу интернет жуналнинг асосий вазифаси немис тили ўқитиш ва ўрганишни ёйиб боришга, Германия хақида атрофлича тафсир беришга йўналтирилган. Журнал хар сафар турлича мавзуларни ёритиб келади: ўлкашунослик, ёшлар ва Германиядаги хаёт тарзи ва хоказо. Матнлар чет эл ўқувчилар билим даражаларига монанд тузилган бўлиб, умумевропа конференциясининг чет тилларини ўрганиш стандартларига мослаштирилган (А2 дан С1 гача).Ушбу журнал йилига 4 маротаба чоп этилиб дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида бепул тарқатилади.
Фойдали хаволалар
Узбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси
Гёте номидаги Институт
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси
Узбекистон Миллий ахборот агентлиги
Германия-Ўзбекистон ҳамдўстлиги жамияти