Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Тарихий маданий ёдгорликлар

маданият сузсиз.jpg

Мустақиллик ва эзгулик монументи

09AN0601.JPG

Мустақиллик майдонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморий-бадиий мажмуа. Мустақиллик монументи билан билан уйғунлашган ҳолда унинг олидига “Бахтиёр она” ҳайкали ва майдоннинг қуйи қисмида Эзгулик аркаси ўрнатилган. Булар мустақиллик ва эзгулик тушунчаларини рамзий тарзда ўзида уйғун ифодалайди.

Манзил: Мустақиллик майдони
Транспорт: метро: Мустақиллик майдони бекати.

Автобус: 115, 114, 28, 44, 46, 68, 91

Н.К.Романовларнинг собиқ саройи

42 Дворец Романова.jpg

Сарой 1891 йил меъмор А.Л.Бенуа ва В.С.Гейнцельман лойиҳасига кўра шаҳар марказида қурилган.

Манзил: Кашкар маҳалласи
Транспорт: метро: Мустақиллик майдони бекати.

Ўзбекистоннинг 1-космонавти Жонибеков ҳайкали

43 Джанибеков DSC_2413к.jpg

1984 йил Ўзбекистон йўналишидаги “Космонавтлар” метро бекати ишга тушурилиши муносабати билан вужудга келган. Тошкент вилояти Искандар шаҳарчасида туғилган В.А.Жонибековнинг бронза бюсти ва 2 стеладан иборат ёдгорлик ўрнатилган.

Манзил: Афросиёб кўчаси
Транспорт: метро: космонавтлар бекати

“Матонат” ёдгорлиги

photo_2018-11-05_10-30-08.jpg

1966 йилдаги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатишга бағишланган яхлит бадиий ёдгорлик мажмуа. Ҳайкалтарош Д.Б.Рябичев, меъморлар: С.Р.Одилов, Ф.Ю.Турсунов. 1970 йил 20 майда очилган.

Манзил: Матонат маҳалласи
Транспорт: автобус: 115, 155, 28, 44, 53, 68, 89

Шомаҳмудовлар ёдгорлик мажмуаси

88 КУЗНЕЦDSC_2449.JPG

2-жаҳон уруши йилларида етим ва қаровсиз болаларни фарзандликка олган оила шарафига ўрнатилган ёдгорлик.Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг рафиқаси Баҳри Акрамова уруш йиллари етим ва қаровсиз 13 болани ва урушдан сўнг яна 3 болани ўз тарбияларига олганлар. Улар орасида рус, белорус, молдаван, украин, латиш, қозоқ, татар, чуваш, яҳудий, ўзбек болалари бор эди.

Манзил: Фурқат кўч., 3
Транспорт: автобус: 100, 64, 65

Хотира майдони

photo_2018-11-05_10-30-06.jpg

Пойтахт марказида жойлашган меъморий мажмуа. Майдон ҳудудида II Жаҳон урушида бедарак йўқолганлар хотирасига бағишланган рамзий “Номаълум солдат” ёдгорлиги (1975 йил 7 май) ўрнатилган. Майдон лойиҳаси муаллифлари В.А.Акопжанян ва М.Ш.Мусаев.

Хотира майдони марказида “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов.

Адрес: Алишер Навои кўч.

Транспорт: 115, 144, 46, 28, 53, 68, 91, 89

Мингўрик - археологик ёдгорлик

45 МИНГУРЮК IMG_0088к.jpg

Мингўрик - археологик ёдгорлик, қадимги шаҳар харобаси қолдиғи (I-XII асрлар). Маҳаллий аҳоли ўртасида у Афросиёб тепаси номи билан ҳам машҳур бўлган. Шаҳар харобаси ўрнида XIX асрда катта ўрикзор бўлганлиги учун ундай аталган.

Манзил: Миробод тум. Мўлжал: Темир йўлчилар маданият саройи
Транспорт: автобус: 14, 46