Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри

Зироатчилик тарихидан

Археологик далилларнинг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон ҳудудида илк деҳқончилик тизими бундан 9000 йил илгари пайдо бўлган. Кўриниб турибдики, минтақа ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шунингдек уларни қайта ишлашда қадимий бой тажрибага эга. Деҳқончиликнинг энг содда – чўл ҳудудида мавсумий ёмғирлар ва бошқа иқлим шароитидан келиб чиқиб, дуккакли экинларни парваришлаш кўникмаси йиллар давомида такомиллашиб, бу ерлик деҳқонлар бора-бора ерларида гуруч, шакарқамиш, мураккаб ирригация тизимини талаб этадиган пахта ўсимликларини етиштира бошлади. Ўзбекистонда бир қанча мева ҳамда сабзавот хилларини етиштириш кўникмаси кўп асрлар илгари ўзлаштирилган.

Замонавий қишлоқ хўжалиги ривожи

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлиб келган. Мустақиллик йилларида ҳукумат йирик инвестиция ҳамда дотациялар орқали қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратди. Экин далаларини, плантация ҳамда ихтисослашган муассасаларни хусусийлаштириш бу йўлдаги илк қадам бўлди. Натижада, қишлоқ хўжалиги ерлари, яйлов, узумзорлар, плантация ва фермер хўжаликлари, шунингдек маҳаллий муассасалар узоқ йиллик ижара шартномаси асосида хусусий фермер ва тадбиркорлар эгалигига ўтказилди. Айни пайтда мамлакатда 25 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият юритади.

Маҳаллий мева ва сабзавотларнинг барқанот довруғи

Қадимданоқ маҳаллий деҳқонлар томонидан етиштирилган санъат даражасидаги афсонавий маҳсулотлар довруғи сайёҳлар ҳикояларида, афсоналарда ўз ифодасини топди.

“Бу ернинг қовунлари шу қадар машҳур эдики, улар муз бўлаклари солинган қутиларда Бағдод Халифасининг саройига мунтазам жўнатилар эди”, - Абу Райҳон Беруний (973-1048); “Самарқанд – боғ-роғлар ва таъми оғизда қоладиган мевалар ўсиб-унадиган яшил экинзорлар билан ўралган энг катта ва гўзал шаҳарлардан бири”, - Ибн Батута (1304-1377); “Фарғонадан келтирилган мевалар донғи Хитойдан тортиб, Византияга қадар тарқалган. Айниқса, кузнинг шарбатига тўйинганидан ёрилган, катталиги келбатли эркакнинг муштидай келадиган анорлар кўнгилни суст кетказар, сотиб олишга кучли хоҳиш уйғотади”,- Марко Поло (1254-1324).