Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон

Мирзо Улуғбек (1394-1449) – Самарқанд подшоҳи тарих саҳифаларидан буюк олим, ўз даврининг маълум ва машҳур сиймоси, атоқли математик ва астрономи сифатида ўрин олган. Мирзо Улуғбек, шунингдек, Шарқ Ислом оламининг етук олимлари қаторида ўз меҳнатлари ва илмий хизматлари билан илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига таъсир кўрсатган. Мирзо Улуғбек ўрта асрларда жаҳондаги энг муваффақиятли расадхонани ташкил қилган эди. Унинг “Зижжи жадиди Кўрагоний” астрономия жадвали XVI асрда Туркия орқали Ғарб илм-фан доираларига маълум бўлади ва узоқ йиллар мобайнида дунё астрономия фанида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган.


Бахт юлдузи остида дунёга келиш

Амир Темурнинг набираси бўлмиш Мирзо Улуғбек 1394 йилда Султония шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Шоҳруҳ Буюк Соҳибқироннинг бевосита давомчиси сифатида Темурийлар империясини бир неча ўн йиллар мобайнида муваффақиятли бошқарган. Мирзо Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегим – ғоятда ўқимишли, санъатда ниҳоятда нозик дидга эга малика бўлган. Бўлажак подшоҳ болалик йиллариданоқ бошқаларникига ўхшамаган хотираси, тил ўрганишга бўлган истеъдоди билан ажралиб турган. Мирзо Улуғбек аввалига араб, сўнг форс ҳамда ҳинд тилларини, нотиқлик санъати ва адабиёт сирларини ўрганган.

Бутун умрлик иштиёқ

Тарихий манбааларнинг ёзишича, расадхона тузилиши цилиндр шаклида бўлган. Унинг баландлиги 30,4 метр бўлиб, 3 қаватдан иборат эди. Цилиндр диаметри 46,40 метрни ташкил қилган. Иншоот Темурийлар даври меъморчилиги услубларига кўра қад ростлаган. Уни қуришда алоҳида эътибор расадхонанинг сейсмик мустаҳкам бўлишига қаратилган. Шу боис, у бунёд этилган сертош тепалик 2,5 метр ковланиб, ўрни пишган ғишт билан қопланган. Ҳосил бўлган бу махсус ерга мустаҳкам қилиб бурчак радиуси ҳамда вақтни ўлчаш асбоби, яъни секстант ўрнатилади. Секстант шундай ўрнатилган эди-ки, бир қарашда унинг ўрнашган жойи ноодатий бўлиб, у жанубдан шарққа томон юлдузлар йўналишини кўрсатар эди. Айнан ана шундай тузилишга эга бўлгани учун ҳам, олимнинг кузатиш ва ҳисоб-китоблари ҳайратланарли аниқликка эга бўлган. Сектант устида барпо этилган айлана шаклдаги бинода бир қанча асосий ва ёрдамчи хоналардан иборат бўлган. Расадхон Улуғбек ва унинг издошлари учун 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида Альма-матер, илмий марказ бўлиб келган.