Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти

Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар
Ўзбек ошхонаси шубҳасизки, ўзбек маданиятининг энг аҳамиятли ва таассуротли қисми. Ўзбек миллий таомлари ниҳоятда хилма-хил ва таркиби бой. Миллий ошхонада таомларни хушҳўр ва хуштаъм қилишда зиравор, туз ва бошқа фойдали зиравор маҳсулотлардан меъёрида фойдаланилади. Аччиқ, ёғли, нордон ёки ширин бўладими, барча таомларда ўрта меъёрида. Миллий овқатлар турлари йиллар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқларнинг биринчидан турфа диний-маданий жиҳатлари, иккинчидан иқтисодий, шунингдек табиий омиллар сабаб шаклланган.




Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси
Тошкент – шаҳарсозлик равнақи тимсолига айланган, ажиб тарихга эга муҳим шаҳар. Гарчи, шаҳар сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда жойлашган бўлса ҳам, танганинг иккинчи томони ҳам борки, бу қайсидир маънода меъморлар маҳоратининг юксак даражасини синовдан ўтказадиган ижобий чақириқдир. Тошкентнинг архитектура ҳашамдорлиги Ислом меъморчилигининг тарихий-диний иншоотларини ўзида кенг кўламда акс эттирган. Хусусан, масжидлар, мақбаралар ҳамда мадрасалар, шу билан бирга турар жойларда ва ҳаммомларда, савдо расталари ва эски шаҳар ҳудудидаги лой сувоқ уйлар меъморий ечимида ўзига хослик мужассам.




Ўзбекистон – музейлар мамлакати
Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир. Ўзбекистон музейлари 130 йиллик тарихга эга. Мамлакат миқёсида мунтазам фаолият юритаётган 1200 дан зиёд турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда. Музейлар маънан бойиб, мунтазам кенгайиб боради. Ушбу мақола сизга Ўзбекистон музейларига бирров назар солиш имконини беради.




Музейлар
музей сузсиз.jpg




Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин
Иқлим ва табиат манзараси каби, ўзбек ошхонаси ҳам ғоятда хилма-хил: гоҳ гўштли ва етарлича калорияли, гоҳ фойдали ва соғлом, ҳатто сабзавот ҳамда кўкатларга бой вегетарианча турфа таомлар мавжуд. Қуйида Ўзбекистоннинг миллий одатий таомларининг баъзилари келтирилган.




“Тошкент метроси” – замин остидаги мўъжизавий меъморчилик асари “Тошкент метроси” – замин остидаги мўъжизавий меъморчилик асари
Файласуфлар фикрича, вайронагарчилик янги тараққиётнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг мисоли тариқасида Тошкентда 1966 йилги зилзиладан сўнг қайта тикланган шаҳар қиёфасини келтириш мумкин. Тошкентни қайта тиклаш бўйича батафсил режасида Марказий Осиёдаги илк метро қурилиш лойиҳаси ҳам ўрин олган эди. Лойиҳага кўра ерости транспорт тизими 3 йўналиш ва 30 станциядан иборат бўлиши, у нафақат шаҳар марказида, шунингдек, тез ўсаётган Тошкент шаҳрининг чеккаларини ҳам қамраб олиши керак эди.  




Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда
Ирина Алексеевна Щур – 1999-2006 йилларда “Видергебурт” Ўзбекистон немислари Республика маданият маркази раиси, ҳамда, иллюстрацияларга бой “Ўзбекистон немислари маданий мулоқотларда. Ўзбекистон немис рассомлари” китобининг муаллифи ва ношири. Биринчилардан бўлиб марказ фаолияти, 1990 йилдан бошлаб немис маданиятини тиклаш, уни оммалаштириш бўйича марказ тажрибасини умумлаштирган.  Келиб чиқиши немис бўлган Изольда Гартван, Павел Ган, Арнольд Ган, Георгий Брим каби катта авлод рассомлари ҳамда бугунги ёш авлод вакиллари XIX ва XX аср Ўзбекистон санъати тарихидан бир нечта истеъдодли авлод рассомларини етиштириб чиқарган истеъдодли педагог, ўз ишининг тенгсиз ва унутилмас усталари сифатида ўрин эгаллаган.




Маданият масканлари
маданият масканлари сузсиз.jpg




Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизими Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизими
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида: “Ҳар бир инсон юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга” деб ёзилган.
Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилингандан бошлаб, мамлакатда кенг қамровли соғлиқни сақлаш тизими ва юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимига катта эътибор қаратилди.  Соғлиқни сақлаш тизими давлат томонидан юқори даражадаги ислоҳотлар орқали такомиллаштирилиб борилмоқда ва тиббиёт соҳасини модернизация қилиш доирасида оқилона сиёсат юритилмоқда.




Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида
Мамлакатни спорт ва спорт муваффақиятларичалик ҳеч нарса дунёга тез танита ва машҳур қила олмайди. Мазкур жумлаларни истисно қилмаган ҳолда, истиқлолнинг илк йилларидан жаҳон чемпионатларида, олимпиада ўйинларида барча спортчиларимиз қаторида имконияти чекланган спортчиларимиз ҳам муносиб қатнашиб келишмоқда. Шунингдек, “Ўзбек жанг санъати”, “Кураш” каби спорт турларининг ватани Ўзбекистон эканлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг тан олинмоқда.





Страницы: Пред. 1 ... 10 11 12 13 14 След. Все