Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



2015 йил иш режаси

21.01.2015
 
“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти аъзоларининг йиллик ҳисобот йиғилиши.

04.03.2015
Жахон иқтисодиёти ва Дипломатия университетида Ойбек Останов билан учрашув.Ўзбек муаллифининг немис тилига таржима қилинган китобларининг тақдимоти, муаллифлик ўқишлар: “Буюк ипак йўлининг афсоналари – Шарқнинг донолиги”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Анор”и, Ғофур Ғуломнинг “Шум бола”си, Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари”.

Апрель-май 2015
“Германия ва Германияда ахборот коммуникацион технологиялар ҳақида нималар биласиз?” мавзусида жамият аъзолари ўртасида брейн-ринг.

30.03.-09.04.2015
Бонн шаҳридаги немис делегациясини қабул қилиш. “Навруз” байрамини Сирғали касб ва ҳунар колледжида биргаликда нишонлаш. Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида учрашув. Маҳалланинг хизмат ва вазифалари, ҳамда ўз ўзини бошқариш тамойиллари билан таништириш. Ўзбек оиласида сумалак байрами.

Апрель 2015
Германиянинг Росток университети профессори Фридхельм Майер иштирокида “Германия ва Ўзбекистонда таълим тизимини таққослаш. Онлайн режимида масофали таълим тизими” мазусида мунозара доираси.

Апрель 2015
Жамият аъзолари учун адабий ўқишлар. Гётенинг ижоди, “Фауст”.

Апрель-май 2015
Ўзбекистон Давлат консерваториясида немис композиторининг концертини ташкиллашда кўмаклашиш.

07.05.5015
Буюк немис физики ва ихтирочиси Генрих Герцга бағишланган ҳамда Ўзбекистон радиоалоқасининг 100 йиллиги муносабати билан ташкилланган “Алоқа ривожига катта ҳисса қўшган буюк ихтирочилар” кўргазмаси.

Июнь 2015
Бонн шаҳрида “Германия-Ўзбекистон” жамияти билан ҳамкорликдаги “Логопед” лойихасининг давоми. Ўзбекистонга немис мутахассисини таклиф қилиш.

Август 2015
Германияга ўзбек делегациясиниг жавоб ташрифи. Бонндаги “Ёз байрами”да немис ҳамкорларининг қатнашиши.

Июль-август 2015
Музей педагогикаси. Музейда дарс. Экспонатларнинг янги услубдаги тақдимоти. Немис мутахассислари билан тажриба алмашиш.

Сентябр 2015
“Тассанно 2015” мусобақа-фестивалида қатнашиш. Тадбирнинг мақсади – ҳалқлар ўртасида дўстона алоқаларни мустахкамлаш, миллий маданиятини оммалаштириш, иқтидорли пазандаларни аниқлаш, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда кўмаклашиш.

Сентябр 2015
 www.flickr.com/photos/Usbekistan интернет манбасида “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятининг сахифасини очиш. Германиянинг Ўзбекистонга назари ҳақида фотокўргазмаси. Ўзбекистоннинг Германияга назари ҳақида фотокўргазмаси.

Декабр 2015
“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида болалар учун Янги йил байрами.

Ўзгаришлар бўлиши мумкин