Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



ЖИДУда немис тили ва Германия маданияти ҳафталиги

ЖИДУда немис тили ва Германия маданияти ҳафталиги 03.03.2017

Немис тили ва Германия маданияти' номидаги лойиҳа Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 2017 йилнинг 28 февралдан 3 мартгача тадбирлар билан бўлиб ўтди.

Тадбир 'Романо-Герман тиллари' кафедраси ўқитувчилари, асосий тили ва иккинчи хорижий тили немис тили бўлган талабалар томонидан ташкиллаштирилди.

Фахрли меҳмон сифатида тадбирда Ўзбекистондаги Германия Элчиси, Тошкентдаги Гёте институти директори, талабалар ва бошка меҳмонлар қатнашди.

ЖИДУ талабалари «Чексиз тил, ''Нима учун немис тилини ўрганяпман?'' иншолар танловида, ''Германияни қай даражада яхши биламан?'' мавзусида ''Заковат'' чемпионатида фаол иштирок этишди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Германия миллий таомлари ҳайрия ярмаркаси ташкил этилди. Меҳмонлар Германия миллий таомлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Якунловчи концертда талабалар ўз чиқишлари билан Берлин деворининг қулаши саҳна кўриниши билан чиқишди. Турли танлов ғолиблари фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Фотогалерега қаранг