Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамиятида халқаро сайлов кузатувчилари билан давра сухбати бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамиятида халқаро сайлов кузатувчилари билан давра сухбати бўлиб ўтди. 06.12.2016 2016 йилнинг 6 – декабр куни “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига ташриф буюрган Германиялик халқаро кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу давра суҳбатида “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти раиси Х. Мирзохидов,  Бонн шахридаги “Немис –Ўзбек” жамияти вице- президентлари доктор Х.Бюлер, жаноб Д. Бранденбургер, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан маданий – маърифий аълоқалари ва дўстлик жамиятлари Кенгаши раиси ўринбосари К. Эшонхўжаев иштирок этишди.

Суҳбат давомида меҳмонлар ўзларининг сайлов таасуротлари билан ўртоқлашиб, шунингдек икки дўстлик жамиятлари ўртасидаги аълоқларни янада чуқурлаштиришга оид фикр- мулоҳазаларни муҳокама қилишди.

Учрашув якунида хамкорлик муносабатларини кенгайтиришга доир бир қатор таклиф ва аниқ лойхаларни 2017 йилги иш режасига киритшга қарор қилинди.