Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Бонн шахридаги Немис – Ўзбек дўстлик жамиятининг 2016 йил апрелидаги Ўзбекистонга ташрифи

Бонн шахридаги Немис – Ўзбек дўстлик жамиятининг 2016 йил апрелидаги Ўзбекистонга ташрифи 11.04.2016 2016 йилнинг 11-21 саналарида Бонн шахрининг “ Ўзбек – Немис” жамияти делегацияси Ўзбекистонга сафар қилишди.

Сафар дастурига монанд меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон ва Марғилон шахарларига саёхат қилишди ва мезбон ташкилот яъни “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти вакиллари билан хам учрашишди. 

Саёхатнинг илк кунидаги Тошкент бўйлаб мароқли сайрдан сўнг дўстлик жамияти меҳмонларни ўзбек оиласига кечки овқатга таклиф қилди. Ушбу меҳмондорчилик ўзаро ташрифлар алмашинуви анансига мувофиқ келишилган ҳолда ташкиллаштирилди. Бундай икки томонлама меҳмондорчиликлардан асосий мақсад икки ҳалқнинг маданияти, паззандачилиги ва меҳмоннавозлиги намунари билан яқиндан танишишдир. 

Мамлакат бўйлаб саёҳат якунида меҳмонлар Тошкентда ташкил этилган ёш ошпазлар ўртасидаги “ Олтин пичоқ” амалий мусобақасига томошабин сифатида ташриф буюришди. Ушбу кўрик танлов Ўзбекистон профессионал ошпазлар Ассоциацияси ҳамда Халқаро Ўзбек кулинария маркази томонидан доимий равишда ўтказиб келинади. 

Мусобақа сўнгида меҳмонлар ёш ошпазлар ва касб – хунар ўқувчиларининг танлов учун таёрлаган овқат ва пишириқларидан татиб кўриб, бахо бериш имконига эга бўлишди. Шунингдек меҳмонлар Чирчиқ шахридаги профессионал колледжга хам ташриф буюришиб билим даргохи хаёти билан яқиндан танишишди. 

Тошкентдаги сўнги кун давомида меҳмонлар Ўзбекистондан олинган улкан таъсуротлар ва ажойиб меҳмондўстлик учун алоҳида миннитдорчилик изхор қилишди.

“Ўзбекистон – Германия” ўз ўрнида меҳмонларни ўз уйига таклиф қилган Зиёхўжаев Ботирхўжа оиласига ҳамда ушбу тадбирларни ташкиллаштиришда кўмаклашган дўстлик жамияти аъзоларига алоҳида чуқур миннатдорчилигини изхор қилиб қолади.

Фотогалереяга қаранг