Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон халқларининг маданий – тарихий мероси

Ўзбекистон халқларининг маданий – тарихий мероси 03.11.2016 2016 йилнинг 3 ноябрида “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти Республикамиз Мутақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон халқлари тариҳий – мадаъний меросини янада оммабоплаштириш » мавзусида байрам тантанаси ташкил этди.

Ушбу кенг лойиха Олий Мажлис қошидаги нодавлат -нотижорат ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг бевостиа молиявий кўмаги асосида амалга оширилди. 

“Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти ушбу лойихадан интернет воситасида Ўзбекистон халқларининг бой тариҳий, мадаъний-манавий мэъроси ва дунёга машхур шахарлари ҳамда ноёб санъатлари ва туризм салоҳияти хақида кенг жамоатчиликни, айниқса немис тилида мутола қилувчи ўқувчиларини ўзгача ёндошув билан таништиришни мақсад қилган. Кўзда тутилган ва амалга оширилган асосий мақсадлардан бири лойиха доирасида доимий равишда жамият веб– сайтида бериб борилган мақолалар якунда қисқартирилиб брошюра шаклида уч тилда чоп этилгани бўлди. 

Якуний байрам тадбирда Олий Мажлис қошидаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш жамоат фондининг вакиллари, шунингдек Адлия вазирлиги ходимлари, Ўзбекистоннинг хориж давлатлари билан маданий-маърифий алоқалар Кенгаши ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг мутақиллик йилларида эришган ютуқлари ва уларнинг ахамияти шунингдек оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти шаклланишидаги ахамияти ва ролига оид таклиф қилинган экспертларнинг маърузалари тингланди. 

Меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари якунда ўзбек халқ амалий санъатларининг ажойиб наъмуналари билан яқиндан танишиш ва “Менинг Ўзбекистоним” номли фотосуратлар кўргазмасини томоша қилиш имконига эга бўлишди.  

Фотогалерея қаранг