Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Болалар учун психологик тренинг

Болалар учун психологик тренинг 07.06.2016 2016 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида “Соғлом она ва соғлом бола” йилига бағишланган, “Шахс сифатида ривожланиш ва ҳаётда муваффақиятга эришиш” мавзусида психологик тренинг ўтказилди.

Мазкур тадбир “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилди ва унда алоқа корхоналари ходимларининг ёш болалари иштирок этишди. Ушбу тренингда 12 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари қатнашишди. 

Тренингдан асосий мақсад: ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ундан ташқари, ҳаётий фаолият давомида ўз ўрнини топа билиш ва муваффақиятга эришиш бўйича кўникмаларни шакллантириш. Ўйин тарзида ўтган тренинг давомида болалар ўзаро муносабатга киришишнинг новербал йўллари; ахборотни ноанъанавий йўлларда тарқатиш ва қабул қилиш; ўз қобилиятларини фаол равишда намоён қилиш; турли хил машқлар ва ўйинлар орқали муваффақиятга эришиш формуласини тузиб чиқиш ва бу учун нималар кераклигини аниқлаш каби зарур билимларга эга бўлишди. 

Тренинг охирида болалар ва уларнинг ота-оналари ўз таассуротлари ва ўрганилган кўникмалар ҳақида хулоса қилишди.

Фотогалереяга қаранг