Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Германия ва унинг АКТ ҳақида нималарни биласиз?” мавзуида брейн-ринг

“Германия ва унинг АКТ ҳақида нималарни биласиз?” мавзуида брейн-ринг 15.12.2015 2015 йилнинг 15 декабрида “Алоқа тарихи музейи”да “Германия ва унинг АКТ ҳақида нималарни биласиз?” мавзуида интеллектуал ўйин “брейн-ринг” бўлиб ўтди.

Мазкур танлов “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти томонидан Германиянинг бирлашганлиги кунига бағишлаб ташкил этилди. Танловда алоқа соҳаси корхоналари ходимларидан иборат 6 гуруҳ иштирок этди. Булар: “Ўзбектелеком” АК, ЭМММ, “Алоқабанк”, UZINFOCOM, UZDTV (рақамли телевидение) ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари гуруҳи.

Мазкур танловнинг асосий мақсади кенг оммани жамият фаолиятига кенгроқ жалб этиш ва алоқа соҳаси ходимлари ва ёшларнинг Гремания маданияти ва тараққиёти тўғрисидаги билимларини кенгайтириш, олиб борилаётган янгиликлардан бохабар қилиш ҳамда интеллектуал солаҳиятларини ўстиришга қаратилган.

Ўйин дўстона кайфиятда ўтди ва ўйин натижаларига кўра “Алоқабанк” командаси мутлақ ғолиб бўлди.

Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, алоқа ходимлар ва бошқалар иштирок этдилар.

Шу куннинг ўзида “InfoCom.uz” журнали фотомухбири С.Наследовнинг “Берлин музейлари” ва “Кузги Берлин” мавзуидаги фотокўргазмаси дўстлик жамияти томонидан ташкил этилиб ташрифчилар эътиборига ҳавола этилди.

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради.