Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Дипломатия университетида Ойбек Остонов билан учрашув

Дипломатия университетида Ойбек Остонов билан учрашув 04.03.2015 2015 йил 4 мартида таржимон Ойбек Остонов билан учрашув бўлиб ўтди.

 У ўзининг ўзбек тилидан немис тилига ва аксинча таржимонлик фаъолияти орқали китобхонлар орасида танилиб бормоқда. Ушбу китобхонлик кечаси «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти томонидан Жахон Иқтисодиёти ва Дипломатияси университетида ташкил қилинди.

Учрашувда адабиёт ва немис тилига қизиқувчи кўплаб университет талабалари иштирок этишди. Дўстлик жамиятининг асосий мақсадларидан бири икки мамлакат, яъни Ўзбекистон – Германия халқларининг улкан маданий мерослари билан яқиндан таништириш орқали дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган.

Таржимон Ойбек Остоновнинг этирофга лойиқ энг катта хизмати хам ўзбек адабиётини немис китобхонлари ва халқи орасида кенг ташвиқ қилишидадир. Ойбек ўзининг Германиядаги хизмат сафари давомида тилга оид билимларини хар тарафлама чарҳлаб, немис адабиётига чуқур меҳр қўйди. Ўз ўрнида бу меҳр Ойбекда ўз ватани адабиёт намуналарини немис халқига олмон тилида ошуфта этиш мақсадини уйғотди. Унинг дунёқарашининг муҳим тамал тошларидан бири; биз – яъни хар бир инсон ўзга халқ ва мамлакатлар хақида қанча кўп билишга, уларнинг урф – одатларию, миллий ажоиботларини яхшироқ ўргансак, шунчалик якдиллик ила бир – биримизни англаймиз ва яхшироқ тушунамиз.

Ёш – шижоатли таржимон ушбу кечада ўзининг немис тилига ўгирган қуйидаги асарлар хақида батафсил сўзлаб берибгина қолмай улардан парчалар ўқиб эшиттирди: «Буюк ипак йўли бўйлаб афсоналар – Шарқ донишмандликлари», Абдулла Қаххорнинг «Анор» ҳикоялар тўплами, Ғофур Ғуломнинг «Шумбола» си, Ўткир Хошимовнинг «Дунёнинг ишлари».

Китобхонлик кечасини таржимон ва талабалар ўртасидаги савол – жавоб ва бахс – мунозара руҳи чулғаб олди, шу жумладан тингловчилар муаллифнинг келгуси режаларига оид кўплаб саволлар беришди.

Фотогалереяга қаранг >>>