Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамиятида янги йил байрами

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамиятида янги йил байрами  23.12.2014 «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти болаларга аталган янги йил байрам дастурини ташкиллаштирди ва ушбу байрам кечаси 2014 – йилнинг 23. декабрида Ахборот – аълоқа воситалари тарихи музейи биносида бўлиб ўтди. Юқоридаги тадбирнинг асосий мақсадларидан бири ўзбек болаларини немисларнинг янги йил ва Рождество байрами нишонлаш анъаналари ва сирлари билан яқиндан таништириш эди. Шу сабабдан ҳам байрам дастурига Немис – Ўзбек жамияти аъзолари, элчихона ходимлари ва Германиялик меҳмонлар ҳам таклиф этилди. Дастур бошловчиси Алиса Икромова, ЎзДЖТУ «Халқаро журналистика» факультети талабаси, немис халқ эртакларига асосланган ғаройиб театр чиқишини ташкиллаштириб, унда ёш болажонлар қатори катталар ҳам эртак қахрамонлари кўринишида ажойиб ижрочилик маҳоратини намойиш этишди. Байрам арчаси, махобатли шарлар, зарлар ва ўйинчоқлар билан безатилган тантана зали шохона хурсандчилик кайфиятига чўмилиб, Рождествога таълуқли мусиқа бутун байрам дастури давомида янграб хуррамликни эртакнамо кўринишга келтирди. Байрам оқшоми давомида бошловчи ва унинг эртак қаҳрамонлари болажонларга Янги йил ва Рождествонинг Германияда қандай нишонлаш анъаналарини театр шаклида намоиш қилишиб, сўнгра кичкинтойларнинг она юртимиз байрамлари хақидаги билимларини синовдан ўтказишди. Тантана давомида ёш болажонлар бошловчи ва Қорбобонинг турли топишмоқ ва саволларига зукколик ила жавоб беришиб, топағонлар хар-хил ширинликлар ва Германиядан келтирилган эсдалик совғаларига эга чиқишди. Хар қандай янги йил оқшомида бўлгани каби ушбу байрам ҳақиқий Қорбобо ва Санта Клаус иштирокисиз ўтмади. Улар эртак қахрамонлари ва болалар билан биргаликда қизиқарли шеърлар, қўшиқ ва куйлар ижро этишди. Шундан сўнг болажонлар Санта Клаус билан биргаликда ажойиб бир байрам қўғирчоғини безатишиб арча остига жойлашди ва бу ўзбек – немис дўстлик кўпригининг кичкинагина рамзига айланди. Байрам сўнгида одатдагидек барча қатнашган болажонларга Қорбобо совға улашди. «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти юқоридаги шукуҳли байрам тадбирини ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган барча-барчага ва алохида чуқур миннатдорчилик Бонн шахридаги «Германия – Ўзбекистон» жамияти раҳбарияти аъзоларига билдириб қолади, хусусан ўзбек болаларига юборилган беқиёс совғалар учун шахсан ташаккурларимиз қуйидагиларга: Оксана Тен – хамкор жамият раиси, жамият президенти жаноб Волф Бауер, вице – президент Хайнц Бюлер, вице – президент Дитер Бранденбургер, хамкор жамиятнинг энг фаол аъзоларидан бири Герхард Биркл, ўзининг шахсий иштироки учун ҳам, ва икки жамиятнинг барча аъзоларига чин катта раҳмат деб қоламиз. Айнан Сизларнинг сай – харакатларингиз ва қизиқишларингиз шарофати билан ушбу байрам аъло даражада нишонланди!

Фотогалереяга қаранг >>>