Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Карл Орфнинг «Кармина Бурана» номли концерти

Карл Орфнинг «Кармина Бурана» номли концерти 30.04.2014

1934 йили композитор Орф қўлига  1847 йилда босилган 12.асрга оид Carmina Burana  қўлёзмаси кутилмаганда тушиб қолади. Ушбу 19.асрда Бавариянинг Байрон(лотинча:Burana) деган еридаги қадимги бенедикт черковидан топилган шеърлар ва қўшиқлар тўплами Орфни шунчалар ўзига ром айлайдики,композитор ўша куниёқ асарнинг биринчи хор қисми “O Fortuna”ни қоғозга муҳрлади.

Карл Орф “Кармина Бурана” асарида  мутлақ театр мужассамлигини яратишга интилиб, яъани мусиқа,матн,ижро ва харакатни бир бутун вужуд сифатида уйғунлаштиришга харакат қилди.Айнан хайратланарли новаторлик оханги асарга бутун дунёда ўзгача машхурлик келтирди. Қиссанинг композицион шаклланиши кўп жиҳатдан хаёт ва омад чархпалагининг(ғилдиракнинг) тинимсиз айланишига мослангандай. Айнан шу ғилдирак  акс эттирилганини  «Burana Codex» нинг дастлабки бетида кўриш мумкин. Ушбу ғилдирак айланаси бўйлаб тизилган қуйидаги ёзувлар дарҳол эътиборни тортади: «Regno, Regnavi, Tum fine regno, Regnabo»  маъноси  [Мен бошқараяпман; Мен хукмронлик қилдим; Менинг хукмронлик даврим тугади; Мен абад ул абад бошқарурмен:]. Тақдир ва омад ғилдираги ўз ўқи атрофида  чарҳ ураркан,бахтлилик – ғамгинлик  узра, умидворлик –тушкунлик  узра алмашиниб келаверади.

 

Юқорида тафсир этилган ажойиб концерт хам «Узбекистан-Германия»  дўстлик жамиятининг  ташаббуси ва бевосита қўллаб-қувватлови асносида амалга оширилди.