Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Республика онкологик марказидаги учрашув

Республика онкологик марказидаги учрашув 08.04.2014

Бонн шахрининг“Немис-Ўзбек” жамияти билан хамкорлик режасига кўра Тошкентдаги республика онкологик марказида германиялик онколог-шифокор доктор Ахим Шуперт ва шифокор-гинеколог Кессел хоним ўзбекситонлик хамкасблари билан “Кўкрак бези  саратонини химиотерапиясиз даволаш методлари”мавзусида сухбат ва тажриба алмашинув ўтказишди.

Доктор Ахим Шупертнинг Бонндаги шахсий клиникаси ўта мураккаб хроник ва онкологик касалликларни даволаш бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Хизмат сафарининг биринчи кунидаёқ доктор юқоридаги марказда “Кўкрак бези  саратонини химиотерапиясиз даволашнинг замонавий  методлари”мавзусида доклад ўқиди.Кун бўйи давом этган фикр алмашиш ва бахс-мунозара давомида ўзбек шифокорлари ва ёш олимлари кўплаб маълумотларга эга бўлишди, шунингдек келгусида янгича даволаш услубларни ўрганишга катта қизиқиш билдиришди.

Учрашув сўнгида доктор Шуперт ўзининг ижобий таъсуротларини жудаям тўлқинланиб ифода этаркан,ўзбекистонлик хамкасбларини Бонндаги ўз шахсий клиникасига таклиф этиш имкониятидан албатта фойдаланишини такидлади.