Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Сирғали касб-хунар коллежидаги илмий-амалий анжуман.

Сирғали касб-хунар коллежидаги илмий-амалий анжуман. 05.02.2014

5 феврал  2014 йил.  Сирғали саноат касб-хунар коллежида “Немис пазандачилиги – бетакрорлик, анъаналар ва таом пишириш услублари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Ушбу анжумандан мақсад ўқувчиларни немис пазандачилиги сир-асрорлари ва таом пишириш услуби ва анъаналари билан имкон қадар яқиндан таништириш, шунингдек  ўзга халқлар урф-одатларига хурмат туйғусини шакллантириш.

 

Юқоридаги анжуманда Ўзбекистондаги Германия элчихонасининг маданият-матбуот аълоқлар бўлими бошлиғи Мелани Молтман хоним хам қатнашди. У киши ўз чиқишида Германия хақида, яъани географик жойлашуви, сиёсий ва ижтиоий хаёт, немис маданияти ва таомланишининг ўзига хосликлари тўғрисида хам батафсил маълумот бериб ўтди.

Анжуман ташкилотчиларидан бири “Ўзбекистон–Германия” дўстлик жамияти вакили Галина Асташова қатнашчиларга  жамият фаолияти хақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.

 

Конференциянинг иккинчи қисмида «Gasthaus» немис ресторани ошпазлари энг севимли олмон таомларини таёрлов услубларини намоиш этиб коллеж талабаларига мастер-класс уюштирдилар, «Вкусный хлеб» новвойхонаси вакиллари эса талабаларни анъанавий олмонча нонлар ёпиш синоатлари билан яқиндан таништирдилар

Тадбир сўнгида коллеж ўқувчилари Олмония мамлакатига оид викторина саволларига қизғин тарзда жавоб беришиб, ўзларининг немис маданияти ва тарихи, урф-одатлари тўғрисидаги билимларини синовдан ўтказишди. Энг фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.