“МЕНИНГ ТАЪТИЛИМ” номли болалар расм танлови
Танловда нафақат “Алоқабанк” ходимларининг фарзандлари, балки “Видергебурт” Ўзбекистон немислари маданият маркази болалари ҳам қатнашдилар. Танловга жами 300 та расм тақдим этилди.
“Ёшлар” Ўзбекистон ёшлари театри артистлари болаларга эртак намойиш этдилар. Байрамона кайфиятда болалар турли танловларда иштирок этдилар.
Танлов якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан ва барча иштирокчилар совғалар билан тақдирландилар.