Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганлигининг 25 йиллиги

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида Ўзбекистон ва Германия ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганлигининг 25 йиллиги 03.05.2017 2017 йилнинг 3 майида Ўзбекистон ва Германия давлатлари ўртасида дипоматик алоқаларнинг ўрнатилганлигига 25 йил тўлганлиги муносабати билан Бонн шаҳрида жойлашган Немис-Ўзбек жамияти делегатсияси иштирокида “Ўзбекистон-Гермария” дўстлик жамияти ташаббуси билан дўстлик кечаси ўтказилди. 

Бу тадбирда Дўстлик жамиятлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг халқаро давлатлар билан маданий-маърифий алоқалари ташкилотидан вакиллар, “Ўзбекистон ва Германия” дўстлик жамияти аъзолари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талабалари иштирок этдилар. Кеча меҳмони Бонн шаҳридаги Немис-Ўзбек жамияти вице-президенти жаноб Дитер Бранденбург бошчилигидаги делегация бўлди. Делегация шунингдек, Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд каби шаҳарларга ҳам ташриф буюрди. Делегация Тошкентда икки Жамиятнинг лойиҳалари муҳокама қилинган расмий учрашувлар ўтказди.

Делегациянинг Тошкентга сафарининг сўнгги кунида Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси томонидан “Golden Hill” ресторанида немис-ўзбек дўс кеча уюуштирилди. Тадбирнинг кириш қисмида икки Жамиятнинг ҳамкорлик алоқалари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ошпазлари жамияти лойиҳалари ҳақида ҳамда ёш ўзбек ошпазлари ўрганиб, амалга татбиқ этаётган немис ошпазлик маҳорати ҳақида ҳам сўз юритилди. 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талабалари Юнеско маданий мерос рўйхатига киритилган Наврўз байрами ҳақида тақдимот намойиш қилиб, у ҳақида маълумот бердилар. Меҳмонлар талабалар томонидан намойиш этилган тақдимот орқали миллий-умумхалқ байрам ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон-Германия дўстлигига бағишланган фотокўргазма билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. 

Байрам дастурхони устида ўзбек миллий таоми ош билан германиялик меҳмонлар юртимизга амлга оширган саёҳатлари тўғрисида фикр алмашдилар. Учрашув дўстона ва юқори кайфиятда ўтди.

Фотогалеряга қаранг