Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ҳақида МАЪЛУМОТ

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти 1998 йил 27 ноябрда Тошкентда ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. У дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланишига кўмаклашади ва Ўзбекистон ва Германия халқларининг бой маданий меросини кенг оммага таништиради.

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти кўнгилли, ўз-ўзини бошқарувчи, нодавлат республика ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон-Германия халқларининг маданий-маърифий алоқаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексига, 1997 йил 26 майдаги № ПҚ-1785 сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига, 15.02.1991 йилда қабул қилинган Жамоат ташкилотлари тўрисидаги Қонунга ва 1999 йилдаги ННТ тўғрисидаги Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, норматив ҳужжатлари ва жамият Уставига мувофиқ фаолият олиб боради.

Жамият аъзолигига фуқаролар ҳамда жамоавий аъзолар: Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг корхона, ташкилот, муассаса, фуқаролар бирлашмаларининг меҳнат жамоалари, шунингдек, фуқаролиги йўқ шахслар жамиятнинг Устави талабларини кўнгилли равишда тан олувчи ва Жамият аъзоси бўлиш истагини ёзма тақдим этганлар қабул қилинишлари мумкин.


Жамоа аъзолигига қабул қилиш Кегаш мажлисида иштирок этаётган Кегаш аъзоларининг кўпчилигининг овози орқали қабул қилинади. Аъзолик аъзонинг шахсий аризаси орқали ёки Кенгаш ташаббуси билан тугатилиши мумкин.Аъзоликнинг тўхтатилиш куни ариза берилган ёки қарор қабул қилинган кун ҳисобланади.

Унинг асосий вазифалари қаторига – Германияда Ўзбекистон ҳақида ҳартомонлама ва суверен, демократик ва ҳуқуқий давлат сифатида объектив тасаввурни шакиллантириш, маданий, илмий ва тижорат алоқаларида, давлат ва бошқа ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиш.

Турли тадбирларнинг мақсади доимий ахборот алмашинувини амалга ошириш, ахборот-маълумот фондларини ва бизнинг мамлакатимиз ҳақида маълумотлар базасини яратиш, маданий-маънавий алоқалар масалалари доирасида конференциялар, симпозиумлар ўтказиш, бадиий жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг чиқишларини ташкиллаштириш, теле ва кино, тасвирий санъат асарларининг бадиий кўргазмалари, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикасига бағишланган умумий тадбирларнинг фото кўргазмаларини ташкил этиш.

1993 йил 28 апрелда Бонн шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида маданий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома” асосида жамият мунтазам Германиялик ҳамкор делегациялар билан ўзаро алмашинув олиб бормоқда.

Жамиятнинг доимий ҳамкори Бонн шаҳридаги Герман-Ўзбек жамияти. Икки жамият ҳамкорлиги доираси доимий делегациялар алмашинуви йўлга қўйилган. Шундай ташрифлар самараси ўлароқ икии давлат халқлари бир-бирларини яқиндан танимоқдалар. Бу эса ўз навбатида икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Бонн шаҳридаги Ўзбек-Герман жамияти билан 2000 йилда биринчи мулоқот ўрнатилган. 2013 йилда уч томонлама “Ҳамкорлик тўғрисида” шартнома Ўзбекистоннинг хориж мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалари ва дўстлик жамиятлари Кенгаши, “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти ва Бонн шаҳридаги “Немис -Ўзбек” жамиятлари томонидан имзоланган. Мазкур шартнома Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дўстона алоқаларнинг ривожланишига ижобий таъсир этувчи ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Ўзбекистон-Германия дўстлик жамияти ва Немис – Ўзбек жамиятлари Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида маданий ва ахборот алоқаларнинг ривожланитиришга ўз кучларини сарфлайдилар.

Ҳозирги кунда алоқаларнинг маданий жиҳати икки давлат ҳамкорлигининг кенгайиши ва мустаҳкамланишида катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Маънавий мулоқот, маданиятларнинг ўзаро алоқадорлиги, ахборотлар алмашинувининг яхшиланиши – буларнинг барчаси ишонч, ўзаро тушуниш ва мустаҳкам тинчлик муҳитини яратади.

Бунга жамиятнинг икки халқнинг маданий анъаналари, урф-одатларини таништиришга бағишланган тадбирлари ёрдам беради:

• Ўзбекистон ва Германиянинг миллий байрамларини ўтказиш (Наврўз, Мустақиллик, Германиянинг бирлашган куни, Рождество);

• Классик мусиқа концертларини ўзбек ва немис санъаткорлари ижросида ташкиллаштириш; • Ижтимоий-сиёсий мавзуларда семинар-тренинглар ўтказиш;

• тематик викториналар, танловлар;

• фотокўргазмалар;

• Германиянинг Бонн шаҳридаги ҳамкорлар билан мунтазам маданий ўртоқлашиш;

• Дўстлик жамиятлари Кенгаши, Германия элчихонаси ва бошқа Тошкентдаги немис маданий муассасалари томонидан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этиш;

• Жамият фаолияти ҳақида Интернетдаги www.udg.uz сайтида ёритиб бориш.

Жамият уставидаги масалалардан яна бири ахборот-маълумотнома фондларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳақида маълумотлар базасини яратиш. Шу мақсад йўлида жамиятнинг веб-сайти ташкил этилган бўлиб, унда жамият фаолияти ҳақида, давлат ҳақидаги маълумотлар, ҳомийларимиз ва ҳамкорларимизнинг ютуқлари мунтазам жойлаштириб борилади. “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти фан, маданият, санъат, таълим вва тадбиркорлик соҳасида янги ҳамкорларни топишда доимий изланишда.

Бу ўз навбатида мамлакатимиздаги бозор иқтисодиёти муносабатларини истиқболдаги ривожланишида жуда муҳим. Шунинг учун, “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти Германия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан мақсадли иш олиб боради, шу билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги илмий ва маданий анъанавий алоқаларни кенгайтиради.