Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Алоқа ривожига улкан хисса қўшган буюк ихтирочилар

Алоқа ривожига улкан хисса қўшган буюк ихтирочилар 07.05.2015 2015 йил 7 май куни Ўзбекистон “Aloqa tarixi muzeyi” да “ Алоқа ривожига улкан хисса қўшган буюк ихтирочилар” мавзусидаги кўргазма очилиши бўлиб ўтади.

Кўргазма ташкилотчилари “Ўзбекистон-Германия” Дўстлик жамияти ва “Aloqa tarixi muzeyi”.

Ўзбекистонда 2015 йил радиоалоқа ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланмоқда (1915-2015).

Радиотехниканинг машхур асосчиларидан бири бўлиб британиялик физик, математик ва механик Джеймс Максвелл, немис физиги ва ихтирочиси Генрих Герц, австро-венгриялик мухандис ва ихтирочи Никола Тесла, рус физиги ва электротехниги Александр Попов, америкалик ихтирочи ва рассом Самюэл Финли Бриз Морзелар хисобланади.

Джеймс Максвелл (1831-1879) - британиялик физик, математик ва механик хозирги кундаги классик электродинамикага (Максвелл тенгламаси) асос солди, физикада ток силжиши ва электромагнит майдони тушунчасини киргизиб, ўзиниг назарияси орқали бир қанча натижаларга эришиб уларни башорат қилди ( электромагнит тўлқинлари, ёруғликнинг электромагнит хусусияти, ёруғлик босими ). Масквелл ўзининг бошқа ишлари қаторида- механика бўйича тадқиқотлар ҳам олиб борди.

Генрих Рудольф Герц (1857-1894) - физик, электродинамиканинг асосчиларидан бири, (1886-89) электромагнит тўлқинлари мавжудлигини илмий тажриба асосида (герц тебратгичидан фойдаланган холда) исботлаб электромагнит ва ёруғлик тўлқинларининг асосий хусусиятларини айнан ўхшашлигини аниқлаб берган. Герц фундаментал асос бўлган Максвеллнинг электромагнитли тўлқинлар тарқалиши тенгламасини амалда тасдиқлади. Ташқи фотоэффектни кашф қилди (1887). Герц олий илмий таълимни Берлин университетида, машхур физик Герман Гельмгольц қўл остида олди. Гельмгольц унга шундай таъриф бериб қолдирган: “Табиат доим ҳам инсонларни бундай ёрқин ва турли хилдаги қобилият билан инъом этурмайди. Герц - хақиқатдан хам худолар арзандаси”.

Александр Степанович Попов (1859-1905) – Физик ва электротехник. У жахонда биринчи радиоқабулқилгични ихтиро қилиб телеграф лентасига ёзилган илк радиограммани узатди. Герцнинг маълумотни масофага узатиш ғоясини амалга оширди яъни қабулқилгични такомллаштириб (когерер билан), когерерни тинимсиз ишлашини таъминлади. Радиоалоқанинг асоси ва принципи (асосий қонун ва қоидалари)ни ифодалаб берди. Денгиз флотининг узоқдаги алоқаси учун ерга уланувчи ва қабулқилувчи антенналарни ихтиро қилиб уларни амалда қўллади. Радионинг ихтиро қилинган санаси 7 май 1895 йил хисобланади.

Самюэл Финли Бриз Морзе (1791-1872) – ихтирочи ва рассом. Унинг энг кўп танилган ихтиролари: электромагнитли телеграф аппарати ҳамда нуқта ва тире системасида ҳарфларни узатувчи бутун дунёга машхур бўлган Морзе коди хисобланади.

Никола Тесла (1856-1943) – физик, мухандис ва ихтирочи. Тесла ўзгарувчан ток, флуоресцентли ёруғлик, электромагнит тўлқинлари орқали қувватни симсиз узатишни кашф қилиб, илк электр соат, турбина, қуёш энергиясида ишлайдиган двигателни ясайди. Унинг ишлари замонавий электротехникага йўл очиб берди.Тесланинг замондош-биографлари даҳо хисоблаб,уни “ХХ асрни ихтиро қилган инсон” дейишган.

Кўргазмада Генрих Герцнинг ихтиролари, Самюэл Морзенинг телеграф аппарати ҳамда Морзе алифбоси ёрдамида маълумотни тўғридан тўғри узатиш жараёни, ТАТУ талабаларининг 3D графика асосида кўргазма тематикасига оид қилган ишлари намойиш қилинади.

Кўргазмага халқаро ташкилот вакиллари, “Ўзбекистон-Германия” жамияти аъзолари, алоқа сохаси ходимлари, алоқа ахборот технологиялари университети талабалари, коллеж ва лицей ўқувчилари шунингдек мамлакатимиз ОАВ вакиллари ҳам таклиф этилган.

Фотогалереяга қаранг>>>